Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Маҳалладошимиз даволанмоқчи, қандай ёрдам кўрсатамиз?”

«АЁЛЛАР ДАФТАРИ» ЖАМҒАРМАСИ ВА ОИЛА ВА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ МАҚСАДЛИ ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБДА ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ.

— Маҳалладаги “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд оила вакилларидан бири даволанишга муҳтож. Унинг тиббий маълумотномаси, ногиронлик рўйхатида турувчи ҳужжатлари бор. Бу ҳолатда унга қандай ёрдам кўрсатамиз?

Умиджон АВАЗОВ,

Қоракўл туманидаги

“Чандиробод” маҳалласи раиси.

Хуршида АСРОРОВА,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Оила институти ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бош мутахассиси:

— «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар, шунингдек, уларнинг вояга етмаган (қарамоғида I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъи назар) фарзандларига тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати аниқланганда, уларнинг саломатлиги ҳудудий бирламчи тиббий-санитария муассасасидан шифокор жалб қилинган ҳолда баҳоланади. Шу орқали стационар ёки амбулатор даволаниш масаласи ҳал этилади.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифага кирмайдиган, аммо бирламчи тиббий-санитария муассасаси томонидан вилоят ёки республика даражасида даволаниши лозим, деб топилган «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар, шунингдек, уларнинг вояга етмаган фарзандларининг даволаниши билан боғлиқ харажатлар, секторлар раҳбарлари хулосасига асосан, «Аёллар дафтари» жамғармаси ва Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда қоплаб берилади. Қолаверса, улар белгиланган тартибда электрон навбатга қўйилади.

Агар уларга даволаш, дори воситаларини олиб бериш ёки мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун маблағ зарур бўлган ҳолатларда, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ва сектор раҳбари хулосалари билан тиббий муолажа харажатлари «Аёллар дафтари» жамғармаси, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ва «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади. Бунда дори-дармон олиб бериш учун БҲМнинг 20 бараваригача, мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун БҲМнинг 100 бараваригача миқдордаги харажатлар «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилади.

Қолаверса, «Аёллар дафтари»га киритилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёки сурункали касалликларга чалинган эҳтиёжманд хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг, шунингдек, лозим бўлганда I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамроҳлик қилувчининг Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудида жойлашган тиббий муассасаларга даволаниш учун бориш-келиш йўл харажатлари секторлар раҳбарлари хулосасига асосан, «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Тегишли ташкилотларга мурожаатлар қилинган, бироқ, амалий ечим йўқ”

МЕҲРОБОД ҚИШЛОҒИ АҲОЛИСИ АЛОҲИДА МАҲАЛЛА СИФАТИДА АЖРАЛИБ ЧИҚИШ НИЯТИДА. БУ БОРАДА КЎПЛАБ ТЕГИШЛИ ТАШКИЛОТЛАРГА МУРОЖААТЛАР ҚИЛИНГАН, БИРОҚ, АМАЛИЙ ЕЧИМ ЙЎҚ.