Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Давлат хизматлари сиз истаган шаклда кўрсатилади

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ВАҚТИ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗЛАРИ(ВАКОЛАТЛИ ОРГАН)НИНГ ИШ ВАҚТИ ДОИРАСИДА БЕЛГИЛАНАДИ.

— Йил бошида айрим давлат хизматларини жойига чиққан ҳолда кўрсатиш тартиби жорий этилиши айтилган эди. Шу тартиб ишга тушдими? Маҳалламизда ногиронлиги бўлган, кекса фуқаролар бор, кадастр, солиқ билан боғлиқ масалаларни уларнинг уйига келиб кўрсатиш мумкинми?

Нуриддин ҲАҚНАЗАРОВ,

Бўстон туманидаги

“Аҳиллик” маҳалласи раиси.

Фаррух ЖЎРАЕВ,

Адлия вазирлиги масъул ходими:

— Ҳукуматнинг 2023 йил 31 августдаги тегишли қарори билан Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Унга кўра, давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш 2023 йил 1 октябрдан бошлаб ҳаётга татбиқ этилади.

Бунда давлат хизматлари Адлия вазирлигининг Алоқа марказига (“Call-марказ”) ёки унинг расмий веб-сайтига мурожаат қилиш орқали кўрсатилади. “Call-марказ” орқали сўровномалар соат 09:00 дан 18:00 гача иш вақти давомида қабул қилинади. Расмий веб-сайт орқали сутканинг исталган вақтида мурожаат қилиниши мумкин. Давлат хизматларини кўрсатиш вақти Давлат хизматлари марказлари(ваколатли орган)нинг иш вақти доирасида белгиланади.

“Call-марказ” масъул ходими ариза берувчи номидан сўровномани тўлдиради ва сўровномадаги маълумотлар тасдиқлангандан сўнг ариза берувчига тўлов инвойсини юборади. Сўнг масъул ходим ариза берувчи билан телефон орқали боғланиб, сўровномада кўрсатилган жойга чиқади ҳамда махсус техник қурилмалар ёрдамида (планшет ёки компьютерга ўрнатилган дактилоскопия, принтер ва бошқалар) давлат хизматини кўрсатади ёки давлат хизматларидан фойдаланиш учун ариза юборади (сўровномада белгиланган муддатларда).

Давлат хизматларини жойига чиққан ҳолда кўрсатиш ёки давлат хизматларидан фойдаланишга ариза юбориш учун Тошкент шаҳрида БҲМнинг 50 фоизи, вилоят марказларида БҲМнинг 40 фоизи, туман(шаҳар)ларда БҲМнинг 30 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилади.

Бунда айрим тоифадаги шахсларга имтиёз қўлланилади, жумладан, ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар, соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил ҳаракатланиш имконияти чекланган ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўлов ундирилмайди.

Айтиш керакки, давлат хизматларини жойига чиққан ҳолда кўрсатиш миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш, Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картасини ҳамда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишга нисбатан тадбиқ этилмайди.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Жарима билан ажрашишни камайтириб бўлмайди”

БУГУН АЖРАЛИШЛАРГА САБАБ БЎЛАЁТГАН КИШИЛАРГА ТУРЛИ ЖАРИМАЛАР ҚЎЛЛАШ БОРАСИДА ФИКРЛАР АЙТИЛЯПТИ. МЕНИМЧА, БУ ЎРИНДА ОТА-ОНАЛАР МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШ КЕРАК.