Маҳалламизда 1229 нафар аҳоли яшайди. Сўнгги хатлов натижаларига кўра, 113 нафар ишсиз рўйхатга олинган бўлса, ўтган даврда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган чоралар белгиланди. Жумладан, аҳолининг асосий даромад манбаии ёнғоқчилик ва чорвқачиликдан бўлгани учун шу йўналишда иш ўринлари яратилмоқда. МАсалан, ёнғоқчилик бўйича лидер тадбиркорлар маҳсулот пишиб етилишидан, сотилишигача таъминлашмоқда. Албатта бунда қўшимча ишчиларга эҳтиёж туғилмоқда. Мана шу жараёнда асосан, ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда. Бундан ташқари 6 нафар фуқарога кредит, 2 нафарига субдия ажратилиши учун тавсия берилди.
Биласиз, туманимиз энг баҳаво, табиати гўзал ҳудудлардан ҳисобланади. Шунинг учун туризмни ривожлантиришга катта эътибор қаратяпмиз. Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, «Дўстлик» маҳалласи бугунги кунда туризм маҳалласига айланиб бормоқда. Ҳудудимизда 13 та меҳмон уйлари ва хостеллар ташкил этилган бўлиб, уларда экосайёҳлар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Биргина шу йилнинг ўтган ойлари давомида маҳалланинг Мажрум, Андагин, Отақўрғон қишлоқларида Олим Файзиев, Ибрагим Шукуров, Руслан Қўрғонов каби тадбиркорлар замонавий меҳмон уйлари барпо этишди. Маҳалламиздаги туризм масканларига ҳар йили Буюк Британия, Франция, Испания, Германия, Россия, Қозоғистон давлатларидан ҳар йили минглаб экосаёҳат ихлосмандлари ташриф буюришмоқда. Айниқса, Мажрум қишлоғидаги минг йиллик арча ҳам экосаёҳат ихлосмандларининг севимли масканига айланган. Уни томоша қилиш ва ўрганиш мақсадида ҳар йили 600-800 тагача сайёҳлар ташриф буюришаяпти. Қолаверса, тошбитиклар ҳам сайёҳлар қизиқишига сабаб бўлмоқда.
Аммо кези келганда соҳани ривожига тўсиқ бўлаётган муаммолар борлигини ҳам айтиб ўтиш лозим. Маҳаллий ва хорижий сайёхлар оқимини янада кўпайтириш учун аввало шароитлари яхшилаш керак. Жумладан, инфратузилма билан боғлиқ муаммолар бўлмаслиги жуда муҳим. Бироқ айни кунларда маҳалламиздаги туризм қишлоқларига олиб борувчи йўллар асфальтланишга муҳтож. Тунги манзарани янада яхшилашда тунги кўча чироқлари ўрнатилмаган. Таббийки, бу каби муаммолар ишларимизни бироз ортга сурмоқда. Юқоридаги масалалар бўйича таклифларимизни туман, вилоят, республика мутасаддиларига етказганмиз.
Яна бир оғриқли масаламиз — маҳалламиз биноси йўқ. Ҳозирда хусусий тадбиркор эгалигидаги чойхонанинг битта хонасида ишлаяпмиз. Бу муаммо ечими юзасидан ҳам таклиф берганмиз. Тезроқ ҳал этилса, ишларимиз янада баракали бўларди.
Абдулхай АБДУЛХАЕВ,
Фориш туманидаги “Дўстлик” маҳалласи раиси.