Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Зудлик билан ёрдам кўрсатишда ҳоким қарори кифоя…

ЭНДИЛИКДА ТУМАН МИҚЁСИДА ҚОНУНЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИДА БЕЛГИЛАНГАН ҲОЛЛАРДА ТУМАН (ШАҲАР) ҲОКИМЛАРИГА «САХОВАТ ВА КЎМАК» ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИНИ ТАСАРРУФ ЭТИШ ВАКОЛАТИ БЕРИЛДИ.

— “Темир дафтар”га киритилган оилаларга кўмак кўрсатиш, моддий ёрдам ажратиш халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарори билан амалга оширилади. Бироқ айрим ҳолларда Кенгаш йиғилишлари оралиғида кутилмаганда бундай оилаларга зудлик билан ёрдам кўрсатиш зарурати туғилиб қолади. Яқинда айни шу ҳолат бўйича Ҳукумат қарори қабул қилингани ҳақида эшитдик. Шу ҳақда маълумот берсангиз…

Гулноз ШОДИЕВА,

Кармана туманидаги

“Гулобод” маҳалласи раиси.

Элмурод ҚАРШИЕВ,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бошқарма бошлиғи:

— Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 октябрдаги тегишли қарори билан Ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, «Темир дафтар»ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб айрим қўшимчалар билан тўлдирилди.

Унга кўра, фуқаролар йиғинлари томонидан секторлар раҳбарлари билан келишган ҳолда, оилаларнинг эҳтиёжмандлик даражасидан келиб чиқиб, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда (жумладан, оғир аҳволдаги касалларни даволаш, жарроҳлик амалиётини ўтказиш, зарур дори-дармонларни харид қилиш, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларга зарур озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш, техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар оқибатида уй-жойидан айрилиб қолган оилаларга яшаш учун зарур бошпана қилиб бериш, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларнинг фарзандларига мактабга боришига зарур кийим-бош сотиб олиш учун) зудлик билан ёрдам кўрсатиш лозимлиги тўғрисида хулосага келинган «Темир дафтар»га киритилган оилаларга бир марталик моддий ёрдам бериш миқдорлари кўрсатилган рўйхат туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этилади.

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг сессиялари оралиғидаги даврда тақдим этилган рўйхатга мувофиқ, «Темир дафтар»га киритилган оилаларга бир марталик моддий ёрдам бир иш кунида туман (шаҳар) ҳокимлари қарорлари билан берилади. Ҳокимларнинг мазкур қарорлари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг навбатдаги сессиясида тасдиқланади.

Шунингдек, эндиликда туман миқёсида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда туман (шаҳар) ҳокимларига «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларини тасарруф этиш ваколати берилди.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Бир оила уйли бўлди, лекин…

Ўтган ҳафта охирларида ижтимоий тармоқларда бир блогер Янгийўл шаҳридаги эски поликлини биносида яшаётган уйсиз, тўрт фарзанднинг онасига уй олиб беришга зарур маблағ йиғиш учун хайрия видоеси эълон қилинди. Бир кун…