Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Пенсия дафтарчаси қаердан олинади?

ШАХСИЙ ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН ПЕНСИЯ ҲИСОБВАРАҚЛАРИНИ ОЧИШ УЧУН ФУҚАРО ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИГА ЭЛЕКТРОН ЁКИ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗЛАРИГА АРИЗА БЕРИШ ОРҚАЛИ УШБУ ХИЗМАТДАН ФОЙДАЛАНИШЛАРИ МУМКИН.

— Маҳаллага мурожаатлар орасида пенсия масаласидаги саволлар кўп учрайди. Жумладан, авваллари жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси “Халқ банки” орқали берилар эди. Ҳозирда фуқаролар  жамғариб бориладиган пенсия дафтарчани қаердан олишлари керак?

Жамшид БОЗОРОВ,

Фурқат туманидаги “Чиркай” маҳалласи раиси.

 

Бахриддин ЗИЯТОВ,

Пенсия жамғармаси Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бош мутахассиси:

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 февралдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида”ги қонунининг 6-бандига мувофиқ,  2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиш тақиқланади.

Бугунги кунда, жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари қоғоз кўринишида бериш тизими бекор қилиниб, юридик ва жисмоний шахслар жамғариб бориладиган пенсия тизимига фуқароларни ҳисобга қўйиш, шунингдек, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш учун фуқаро Ягона интерактив давлат хизматлари порталига электрон ёки давлат хизматлари марказларига ариза бериш орқали ушбу хизматдан фойдаланишлари мумкин.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Одамлар давлат меҳрини маҳалладан топиши керак

    Президент Шавкат Мирзиёев 25-26 март кунлари Наманган вилоятига ташрифи доирасида Уйчи туманидаги “Қумтепа” маҳалласи марказида бўлиб, аҳоли учун яратилган шароитлар билан танишди Президент қайсидир ҳудудга тариф буюрса, одамларнинг…