Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Иш ҳақи кўп бўлсаю алимент кам тўласа…”

АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИНИНГ ИШ ЖОЙИДАГИ ҲИСОБХОНА МАЪСУЛ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН АЁЛГА ТЎЛАНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН АЛИМЕНТ ПУЛЛАРИ ҚАРЗДОРНИНГ ОЙЛИК ИШ ҲАҚИ БЎЙИЧА ҲИСОБЛАНАДИ.

— Маҳалламизда яшовчи аёл икки фарзанди билан турмушидан ажрашди. Отаси суд қарори билан уларга алимент тўлайди. Унинг айтишича, собиқ турмуш ўртоғининг ойлик маоши яхши, ҳатто қўшимча даромадлари бор, бироқ болаларига 500 минг сўм алимент тўлайди, холос. Бу вазиятда иш ҳақини қайта текшириш мумкинми? Яна бир саволим: агар алимент олаётган она боласини қўшимча машғулотларга берса, бунинг учун ҳам қўшимча алимент ундиришга ҳақлими?

Абдуғофур ҚУРБОНХЎЖАЕВ,

Яшнобод туманидаги

“Арғин” маҳалласи раиси.

Асқар АДИЛОВ,

МИБ Яшнобод тумани бўлими бошлиғи, адлия маслаҳатчиси:

— Қонунчиликка кўра, алимент қарздорнинг ойлик иш ҳақи ва бошқа барча даромадларидан ундирилади. Шунингдек, алимент тўловчи ишласа — иш ҳақидан, ишламаса — Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб алимент пулларини тўлайди. Юқоридаги вазиятда аёл 500 минг сўмдан алимент пуллари олаётган бўлса, алимент миқдори нотўғри тақсимланган бўлиши мумкин. Бу борада МИБ органига хабар қилиш мумкин. Зеро, бир нафар фарзанд учун тўланаётган алимент миқдори МҲТЭКМнинг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги шарт.

Алимент тўловчининг иш жойидаги ҳисобхона маъсул ходимлари томонидан аёлга тўланиши лозим бўлган алимент пуллари қарздорнинг ойлик иш ҳақи бўйича ҳисобланади. Мазкур тўловлар ва бошқа алимент ундирувига оид барча ҳаракатлар ижро ҳужжатига асосан, давлат ижрочилари томонидан текширилади ва ижро ҳужжатида сақланади. Шунга кўра, маҳалладошингиз алимент кам тўлаётгани учун собиқ турмуш ўртоғининг иш жойида қанча маош олишини аниқлаш ҳамда алимент пуллари тўғри тақсимланаётганини текшириб берилишини сўраб, МИБ органига мурожаат қилиши лозим. Мурожаатга асосан, давлат ижрочилари алимент тўловчи даромадларини ўрганиб, қарздорнинг иш жойи тарафидан ҳаққоний алимент пуллари ўтказилаётгани юзасидан текшириш ишларини олиб боради. Агар текширишга рухсат беришмаса, ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, улар тегишли тартибда жавобгарликка тортилади.

Агарда аёлнинг турмуш ўртоғи иш жойи билан келишиб, алиментни кам тўлаш мақсадида атайлаб маошини кам кўрсатгани исботланса, ўтган даврлар учун алимент пуллари унинг ҳаққоний иш ҳақи бўйича қайта ҳисобланиб, тўлиқ ундирилади. Шу ўринда айтиш керакки, «МИБ портал» электрон дастури орқали қарздор маоши миқдорини аниқлаш учун бир неча сониялар етарли. Шунга кўра, давлат ижрочиларидан қарздорнинг барча ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигини аниқлаб, нусха олиш мумкин.

Яна бир жиҳат: бундай ҳолатда нотўғри маълумот бергани учун қарздорнинг ишхонаси устидан шикоят қилиш ҳуқуқи мавжуд. Бундан ташқари, бу каби ҳолат аниқланса, давлат ижрочилари томонидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, хато ва камчиликлар асослантирилгач, ташкилот раҳбари ва бош ҳисобчисига нисбатан маъмурий жавобгарлик масаласи ҳал этилади, яъни уларга маъмурий жазо қўлланилади.

Саволнинг иккинчис қисмига келсак, фарзандини дарсдан ташқари қўшимча машғулотларга бермоқчи бўлиб, шу каби қўшимча харажатлар учун пул ундиришга зарурат туғилса, ота ҳам бу каби харажатларни таъминлашда иштирок этиши шарт. Бироқ алимент тўловчи бундан бош тортса, масала Фуқаролик ишлари бўйича судда ҳал этилади. Бунда суд отани оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олиб, қўшимча харажатларни қисман пул билан тўланадиган қатъий суммада ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Тадбиркорга кўмак зарур”

БИР ТАДБИРКОРИМИЗ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ САҚЛАШГА МЎЛЖАЛЛАНГА МИНГ ТОННАЛИК МУЗЛАТКИЧ ҚУРМОҚЧИ БЎЛИБ, КЕРАКЛИ ЖИҲОЗЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИШ УЧУН ХИТОЙГА ПУЛ ЎТКАЗГАНДИ. БИРОҚ МАҲСУЛОТ ҲАМ, ПУЛ ҲАМ ЙЎҚ. ШУ МАСАЛАДА АМАЛИЙ ЁРДАМ…