Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Автотураргоҳни ўзаро келишиб қурса бўладими?

КЎП КВАРТИРАЛИ УЙДАГИ ТУРАР ЖОЙЛАР ВА ЯШАШ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНМАГАН ЖОЙЛАР МУЛКДОРЛАРИНИНГ УЛУШЛИ МУЛКИДА ТУРГАН УМУМИЙ МОЛ-МУЛКНИНГ АЙРИМ ҚИСМЛАРИ ҚОНУНЧИЛИККА МУВОФИҚ УМУМИЙ УЛУШЛИ МУЛКНИНГ БАРЧА ИШТИРОКЧИЛАРИ ТОМОНИДАН БИР ОВОЗДАН ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚАРОР АСОСИДА БОШҚА ШАХСЛАРГА БЕРИЛИШИ МУМКИН.

— Маҳалламиздаги кўп қаватли уйларда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар уй олдидаги бўш ерга ўзаро келишган ҳолда автомашиналари учун сақлаш жойи қуришган. Айтингчи, улар мулкдор сифатида ўзлари мустақил шундай йўл тутишса бўладими? Ёки бунинг учун ҳокимликдан рухсат олиш керакми?

Эверест ЖЎРАҚУЛОВ,

Фориш туманидаги

“Боғдон” маҳалласи раиси.

Аброрбек ЭЪЗОЗХОНОВ,

“Мадад” ННТ ҳуқуқшуноси:

— Уй-жой кодексининг 124-моддасида бу саволга батафсил жавоб берилган. Унга кўра, кўп квартирали уйда яшовчиларга тегишли бўлган мулклар санаб ўтилган. Жумладан, кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар ҳам мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади. Аммо кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдорининг умумий мол-мулкдаги улуши сифатида асл ҳолида ажратиб берилиши мумкин эмас.

Кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг улушли мулкида турган умумий мол-мулкнинг айрим қисмлари қонунчиликка мувофиқ умумий улушли мулкнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинган қарор асосида бошқа шахсларга берилиши мумкин.

Бундан ташқари, мазкур кодекснинг 16-1-моддасида кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдори маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан тегишли рухсатнома олмасдан ўзига қарашли жойни ўзбошимчалик билан қайта қурган ёки ўзгартирган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади ҳамда бу жойни ўз ҳисобидан аввалги ҳолатига келтириши шарт, деб кўрсатиб қўйилган.

Шунга асосан, кўп қаватли уйларни олдидаги автотураргоҳларни қуриш учун шу ерда яшовчиларнинг розилиги билан туман ҳокимлигининг арихитектура ва қурилиш бўлимига мурожаат қилиб рухсатнома олиш лозим бўлади.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Ёшлар учун оилага тайёрлаш курслари керак…

Қанча айтилмасин, қанчадан-қанча тақдирлар мисол қилиб кўрсатилмасин, қизларни эрта турмушга бериш ҳолатлари камаймаяпти. Айниқса, уларнинг мактабни битирмай унаштирилиб қўйилиши баъзи ҳудудларда оддий ҳол сифатида қабул қилинади. Ҳали оилага тайёр бўлмай,…