Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Маҳалла ижтимоий ходим номзодини кўрсатса бўладими?

2024 йил 1 январдан эса эксперимент натижаларига асосан ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш тизими республиканинг барча туман (шаҳар)ларида тўлиқ жорий этилади.

— Президент қарорига асосан, барча ҳудудларда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда ижтимоий ходимлар гуруҳлари кўрсатадиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамларнинг янги тизими йўлга қўйиляпти. Шу муносабат билан жойларда ушбу лавозимларга танлов асосида ходимлар ишга қабул қилинмоқда. Биз ҳам маҳалламизга ходим тайинлашда номзод кўрсатсак бўладими? Янги ижтимоий ходим ваканциясига номзодимларни тайинлаш тартиби қандай бўлади?

Юнус МИРЗАЕВ

Пастдарғом туманидаги

“Истиқбол” маҳалласи раиси.

Дилфуза СОДИҚОВА,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати раҳбари:

— Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори билан ушбу янги тизим фаолияти тартибга солинди. Жумладан, Ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар дастлаб йўлга қўйиладиган туман(шаҳар)лар рўйхати тасдиқланди. Бу туман (шаҳар)ларда 2023 йил 1 октябрдан бошлаб эксперимент тариқасида “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ва ижтимоий ходимлар фаолияти йўлга қўйилди.

2024 йил 1 январдан эса эксперимент натижаларига асосан ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш тизими республиканинг барча туман (шаҳар)ларида тўлиқ жорий этилади.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳудудий бошқармалари ва «Инсон» ижтимоий хизмат марказиларидаги вакант лавозимлар учун очиқ танлов эълон қилинган.

Ушбу ваканциялар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Хоразм, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган, Фарғона, Андижон, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳри кесимида берилган.

Ходимларни ишга қабул қилиш, савол муаллифи таъкидлаганидек, танлов асосида бўлиб ўтмоқда. Бунда номзод Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали ариза қолдиради. Бўш ваканцияларга маҳалла вакиллари ҳам ўз номзодларини тавсия этишлари мумкин.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Энди маҳалла замонга муносиб, ҳаракатчан бўлиши лозим”

    Президент Шавкат Мирзиёев 19 март куни Тошкент шаҳридаги саноат ва ижтимоий соҳа объектлари фаолияти, маҳалладаги бунёдкорлик ишлари билан танишди, баҳорги дарахт экиш тадбирида иштирок этди “Дилбулоқ”... Бугун бу…