Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Ўриндош ходимга байрам пули бериладими?

ЎРИНДОШЛИК АСОСИДА ИШЛОВЧИЛАРГА МЕҲНАТ ҲАҚИ, МУКОФОТ, ҚЎШИМЧА ҲАҚ, УСТАМА, РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎЛОВЛАРИ ШАКЛИ ВА ТИЗИМИ ТАШКИЛОТНИНГ БАРЧА ХОДИМЛАРИ УЧУН БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

Маҳалламиз ҳудудида жойлашган муассасаларда меҳнат қилаётган кўплаб ходимлар ўриндошлик асосида ишга қабул қилинган. Айтингчи, улар асосий штатдаги ходимлар каби меҳнат ҳақи, мукофот, байрам пулларини олишлари мумкинми? Қонунчиликда бу ҳолат қандай тартибга солинган?

Ғайрат ТОШПЎЛАТОВ,

Қўқон шаҳридаги

“Мингтут” маҳалласи раиси.

 

Аброрбек ЭЪЗОЗХОНОВ,

“Мадад” НТТ ҳуқуқшуноси:

— Бу масала “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тартибга солинган. Яъни шу қарор асосида ишлаб чиқилган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига асосан, агар жамоавий шартномада ёхуд иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси ёки ходимларнинг вакиллик органи билан келишган ҳолда қабул қилинган маҳаллий ҳужжатда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ўриндошлик асосида ишловчиларга меҳнат ҳақи, мукофот, қўшимча ҳақ, устама, рағбатлантириш тўловлари шакли ва тизими ташкилотнинг барча ходимлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Демак, юқоридаги тартиблардан маълум бўляптики, ўриндош ходимлар локал хужжатларда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, асосий ходимлар каби байрам пули олишга ҳақли.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Илмли аёл – жамият кўзгуси

  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблeяси 2013 йил 20 дeкабрда “Тараққиёт мақсадларидаги фан, тeхника ва инновациялар” тўғрисида рeзолюция қабул қилди. Ҳужжатда ушбу соҳада гeндeр тeнгликни таъминлаш кафолати сифатида исталган ёшдаги…