Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Биласизми
-+=

Агар низо вужудга келса…Обуна

Хабарингиз бор, вазирлик ва идоралар қисқартирилиши муносабати билан кўпчилик корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимларга огоҳлантириш хатлари берилган ва уларнинг тугаш муддати апрель ойи деб белгиланган. Аммо яқинда бу муддат яна 1 ойга узайтирилди. Айни шу ҳолат кўп мулоҳазаларга сабаб бўлди.

Хусусан, корхона ва ташкилотда ишлаб келаётган ходимларнинг ойлик маошини бериш учун бирон-бир буйруқ ёки кўрсатма хати бериш керак. Агар ушбу буйруқ ёки кўрсатма хатлари берилмаса, ой охирида молия органлари ходимларга маош учун пул ажратадими?

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг маълум қилишича,  Президентнинг 2022 йил 21 декабрдаги ҳамда 2023 йил 25 январдаги тегишли фармонлари билан маъмурий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.  Ушбу ислоҳотлар давомида штат бирликлари қисқартирилган ходимларни иш берувчи томонидан ишга жойлаштириш чораларини кўриши белгиланган.

Ҳозирги кунда штат бирликлари қисқартирилган ходимларга меҳнат шартномасини бекор қилиш юзасидан огоҳлантириш хатлари берилган. Меҳнат кодексининг 102-моддаси талабларидан келиб чиқиб, огоҳлантириш муддатларини узайтириш иш берувчининг ҳуқуқи ҳисобланади.

Амалдаги Меҳнат кодексининг 100-моддаси биринчи қисми 1-бандида огоҳлантириш муддати камида икки ой олдин берилиши кераклиги белгиланган. Шунга кўра иш берувчи томонидан ушбу огоҳлантириш муддатини узайтириш қонуний ҳисобланади.

Бу жараён ходимга огоҳлантириш муддати узайтирилганлиги маълум қилинган хат (хабарнома) тақдим этиш орқали амалга оширилиши тавсия этилади. Белгиланган муддатларда ишга жойлаша олмаган ходимлар учун  огоҳлантириш муддатини узайтирилиши уларга ўзига мақбул иш ўрни топишида имконият яратади.

Амалдаги Меҳнат Кодексининг 92-моддасига кўра, штатлар сони қисқартирилган иш берувчи ходимни ишга жойлаштириш чораларини кўриши шарт. Ушбу талабга риоя этилмаган тақдирда ноқонуний ишдан бўшатиш ҳисобланади.

Агар Меҳнат кодексининг 102-моддасига кўра, барча жараён тўғри бажарилган бўлса, молия органлари маблағни ажратишга мажбур ҳисобланади. Агар ажратмаса, икки ташкилот ўртасида низо вужудга келса, суд тартибида ҳал этилиши мумкин.

Х.АБДУРАҲМОНОВ

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Бўшаб қолган ўринга сайлов қандай ўтказилади?

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг олти ойлик фаолиятига бағишланган сарҳисоб йиғилишида ҳозирда мавжуд 9 452 та маҳалладан 157 тасида фуқаролар йиғини раиси лавозими вакант қолаётгани айтиб ўтилди. Хўш, бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғини…