Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Маҳалла давлат ҳокимияти органи эмас…Долзарб

— Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси муҳокамага қўйилгани жуда катта сиёсий ўзгаришларга сабаб бўлди. Яъни қонунчиликдаги бўшлиқлар тўлдирилди, янги моддалар қўшилди. Бу борада маҳалла соҳасида қандай ўзгаришлар белгилангани ҳақида маълумот бера оласизми?
Ғайрат ТОШПЎЛАТОВ, Қўқон шаҳридаги «Мингтут» маҳалласи раиси.

Севара ЎРИНБОЕВА, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

— Янги таҳрирдаги Конституция Ўзбекистон жамиятининг эволюцион ривожланишидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат бўлиб, бу иш мамлакат, миллат ва халқ сифатида кейинги қадамларимизни аниқлаб олишимиз учун ғоят аҳамиятли масала, адолатли жамият қуриш йўлидаги улкан қадамдир.

Янги таҳрирдаги Конституциядаги моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони 275 тадан 434 тага ошди. Асосий қонунимиз халқимиз таклифлари асосида қарийб 65 фоизга янгиланди.

Конституцияда жамиятдаги барча масалалар ечими чинакам халқ овози бўлган маҳалла даражасига туширилиши қайд этилган.

Яъни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмаслиги белгилаб қўйилмоқда. Конституциямизда мазкур кафолатнинг белгиланиши маҳаллаларга ўз ҳудудини мустақил бошқариш, аҳоли манфаатларидан келиб чиқиб, давлат билан шериклик асосида муаммоларни ҳал этиб бориш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, самарали жамоатчилик назоратини амалга ошириш, аҳоли фаровонлигини таъминлашга муҳим имкониятларни тақдим этади.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳаллани обод ҳудудга айлантирамиз”

ҲУДУДДА 43 ТА КЎП ҚАВАТЛИ ТУРАР ЖОЙ БИНОЛАРИ БЎЛИБ, УЛАРНИНГ БАРЧАСИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁР ҲОЛАТГА КЕЛТИРИЛДИ. КЎЧАЛАРНИНГ 90 ФОИЗИ АСФАЛЬТЛАНИБ, ТРАНСФОРМАТОРЛАР ТАЪМИРЛАНДИ.