Журнал

ЎЗБЕК ОИЛАЛАРИ ҚАНЧАЛИК БАХТЛИ?

    Сўров ва таҳлиллар натижаси нимадан далолат беради?   2023 йилнинг май-декабрь ойлари давомида “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти томонидан «Оилаларнинг бахтлилик даражаси» мавзусида мамлакатнинг барча 14 ҳудудий бирликларида 3 054 нафар респондентлардан ўтказилган сўров натижалари ҳамда расмий статистик маълумотлар таҳлили асосида оилаларнинг умумий бахтлилик даражаси аниқланди. Ушбу кўрсаткич 8 та индикатор ва 21 та субиндикаторлардан ташкил топган умумий индекс воситасида баҳоланди. Оилаларнинг бахтлилик индекси оилалар иқтисодий фаровонлиги, демографик барқарорлиги, соғлом ҳаёт кечириш давомийлиги, таълим олиш имкониятлари, иш билан таъминланганлиги, оилавий ҳаётдан қониқиши ва оилавий бахтлиликни ҳис қилиши, оилавий қадриятларнинг ўрни ҳамда аҳамияти, оилаларнинг давлат органлари фаолияти ва хизматларидан қониқиш даражасини қамраб олди. Тадқиқотга 20 ёшдан 60 ёшгача бўлган респондентлар жалб этилиб, уларнинг аксариятини 25-40 ёш оралиғидаги жуфтликлардан иборат оилалар ташкил қилди. Ўтказилган тадқиқот натижалари индекс кўрсаткичининг минус бирдан плюс бир оралиғида ўлчанди. Ҳудудлар орасида Хоразм, Сирдарё, Наманган вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида оилаларнинг бахтлилик индекси кўрсаткичи энг юқори натижаларни кўрсатди. Тошкент шаҳри, Жиззах ва Фарғона вилоятлари эса мазкур рейтингнинг сўнгги ўринларидан жой олиб, уларда ўрта даражадаги ижобий кўрсаткичлар қайд этилди. Ўзбекистон бўйича оилаларнинг умумий бахтлилик индекси плюс 0,56 коэффициентни ташкил этиб, жамиятда кўп жиҳатдан ижобий кайфият устуворлик қилаётганидан далолат бермоқда. Таҳлиллар натижасида Ўзбекистон оилаларининг аксарияти ўзини бахтли ҳис қилиши, ҳаётга кўтаринки руҳ ва келажакка ишонч билан қараши, ҳаётий мақсадлари ҳамда режалари борлиги, муаммо ва қийинчиликларни халқимизга хос бўлган шукроналик ҳисси орқали енгиб ўтиши аниқланди. Оилаларнинг демографик барқарорлик ҳолати, оилавий қадриятларнинг ўрни ва аҳамиятлилик даражаси ҳамда оилавий ҳаётдан қониқиш ва оилавий бахтлиликни ҳис қилиш даражаси (+0,667) индикаторлари энг юқори натижаларни кўрсатди. Оилалар бахтлилик даражасига таъсир кўрсатувчи асосий омилларга биринчи навбатда фарзандларнинг борлиги, ўзбек халқининг оилавий қадриятларга содиқлиги, оиладаги самимий муносабатлар ва ғамхўрлик, соғлом ҳаёт кечириш имконияти ҳамда иқтисодий фаровонлик ҳолатлари ижобий баҳоланганлиги қайд этилди. Тадқиқотда кишиларнинг иқтисодий фаровонлиги, меҳнат фаолиятидан қониқиш даражаси ортгани сари уларнинг ўз ҳаёти ва оилавий турмуш тарзи барқарорлигидан қониқиш ҳисси шу даражада ортиши кузатилди. Мазкур ҳолат оилаларнинг ўзини бахтли ҳис қилишида маънавий омиллар билан биргаликда иқтисодий омилларнинг ҳам долзарблашаётганини намоён қилди. Индикаторлар орасида оилаларнинг иш билан таъминланганлик даражаси (+0,323) ҳамда таълим олиш имконияти (+0,114) нисбатан паст натижаларни намоён қилди. Аҳоли ўртасида олий маълумотли бўлиш, ўз фарзандларини ўқитиш иштиёқи юқорилиги ижобий ҳолат ҳисобланади. Айрим ҳолатларда иқтисодий, ҳудудий, малакага оид омиллар таъсирида фарзандларининг таълим имконияти чекланганлиги, ишга жойлашиш ва ўзига мос бўлган иш топиш масалаларидаги муаммолар оилаларнинг келажакка бўлган ишончи ва ўз ҳаётидан қониқиш даражасига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу нуқтаи назардан мамлакатда оилаларни ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида олиб борилаётган чора-тадбирларни давом эттириш, жумладан ёш оилаларни уй билан таъминлаш, таълим имтиёзлари, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, қўшимча даромад олиш имкониятларини кенгайтириш йўналишида олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсат нақадар тўғри эканлиги ва уни давом эттириш лозимлигини намоён қилмоқда.   Собир Хаджаев, “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот Институти бўлим бошлиғи  

182

ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН 1259 ВА 1286 ИШОНЧ РАҚАМИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

  Натижада 1 671 нафар хотин-қизга ҳимоя ордери берилиб, давлат ҳимоясига олинди Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тўлақонли таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги қарорига асосан, республика, вилоят ва туман (шаҳар) ички ишлар органлари тизимида хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича инспектор лавозимлари жорий этилган. Уларга бевосита хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қийин аҳволга тушиб қолган ҳар бир хотин-қизга ёрдам кўрсатиш билан бирга, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш вазифалари юклатилди. Оилаларни ўрганиш натижалари бўйича ҳар бир минтақада хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, уларнинг оила ва жамиятдаги ролини кучайтириш, оналик ва болаликни муҳофаза этиш, аёлларнинг ҳуқуқий савиясини юксалтириш, уларни иш билан таъминлаш, соғлом оилаларни шакллантириш, энг муҳими, уларнинг жиноят кўчасига кириб қолишининг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар дастурлари, “йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилган. Бугунги кунда фуқаролик ва маъмурий судларда оила-турмуш муносабатлари билан боғлиқ масалаларида 290 минг нафардан зиёд шахслар низолашаётгани аниқланиб, уларнинг рўйхатлари шакллантирилди. Улардан 215 мингдан зиёди маҳалла фаоллари билан ўрганилиб, муаммоларини бартараф этиш чоралари кўрилди. Профилактик ҳисобда турган хотин-қизларнинг 6 634 нафарига ишга жойлашишида кўмаклашилди, 8 473 нафарига моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилди, 1 683 нафари даволашга муҳтожлиги аниқланиб, тиббий диспансерларга юборилди, 1 996 нафарига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашилди, 632 нафари таълим муассасаларига қайтарилди. 40 055 та ҳолатда зўравонликдан жабрланган ва тазйиққа учраган 39 263 нафар хотин-қизлар аниқланиб, барчасига “ҳимоя ордери” расмийлаштирилди. Расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари бўйича зўравонликка учраган хотин-қизларнинг ҳуқуқларини тиклаш юзасидан олиб борилган ишлар натижасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 206-1-моддасига асосан, зўравонлик содир этган шахсларнинг 3 111 нафарига нисбатан маъмурий чоралар кўрилди. Берилган ҳимоя ордерлари бўйича ҳамкорликда олиб борилган чора-тадбилар давомида 20 876 таси бўйича низо бартараф этилган, 17 327 таси бўйича оилалар яраштирилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 январдаги “Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида 2023 йил 1 июндан бошлаб ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган хотин-қизларни кўнгилли асосда жалб қилиш орқали “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари фаолияти ташкил этилди. 2023 йил давомида республика бўйича Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ходимлари ҳамкор вазирликлар билан биргаликда хотин-қизлар ўртасида жиноятларни ва уларнинг жабрланишининг олдини олиш мақсадида 138 587 та тарғибот тадбирлари ўтказилди. Хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан эълон қилинган “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остидаги акция доирасида 25 ноябрдан 10 декабрга қадар республиканинг барча ҳудудларида – маҳалла фуқаролар йиғинларида, умумий ўрта таълим мактабларида, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида, олий таълим муассасаларида, корхона ва ташкилотларда 18 600 та тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Акция давомида 1 671 нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга ҳимоя ордери берилиб, давлат ҳимоясига олиниши таъминланди. Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида халқаро тажрибани ўрганиш мақсадида БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA), Болалар фонди (UNICEF), Тараққиёт Дастури (UNDP), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ), Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (ГИЗ) экспертлари билан учрашув ва тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, UNFPA, UNICEF, ЕХҲТ, ГИЗ томонидан халқаро экспертлар иштирокида вояга етмаган масалалари бўйича, хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар ҳамда профилактика инспекторлари учун семинар-машғулотлар ўтказилди. Бундан ташқари, сентябрь-декабрь ойлари ГИЗ Ўзбекистондаги ваколатхонаси…

357

“Маҳалла туризм зонасига киритилган”

САЙЁҲЛАРНИНГ МАРОҚЛИ ДАМ ОЛИШЛАРИ УЧУН ЎТТИЗГА ЯҚИН УЙ МЕҲМОНХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТ ЮРИТМОҚДА.

95

Солиқ тўламасдан «ютиш», бевосита «ютқазиш»га олиб келади

Бу маблағ ҳисобига 500 ўқув ўринли 4 100 та мактаб қуриш ёки барча ҳудудлардаги таълим олувчиларни сифатли таълим билан қамраб олиш учун мавжуд 10 522 та мактабнинг моддий-техник базасини замонавий ўқув анжомлари билан таъминлаш мумкин

76