Тошкент шаҳри

“Телевидения ва ижтимоий тармоқлардан самарали фойдаланиш керак”

“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН” ДЕГАНЛАРИДЕК, ТЕЛЕВИДЕНИЯ ВА ТУРЛИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАН СААРАЛИ ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА АҲОЛИ ВА ЁШЛАРНИ МАЪРИФАТГА ЭЛТУВЧИ, ТАЪСИРЧАН, ТАРБИЯВИЙ КЎРСАТУВ ВА ЭШИТТИРИШЛАР, ВИДЕОРОЛИКЛАР ТАРҒИБОТИНИ КУЧАЙТИРИШ ЗАРУР.

56

“Иш ҳақи кўп бўлсаю алимент кам тўласа…”

АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИНИНГ ИШ ЖОЙИДАГИ ҲИСОБХОНА МАЪСУЛ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН АЁЛГА ТЎЛАНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН АЛИМЕНТ ПУЛЛАРИ ҚАРЗДОРНИНГ ОЙЛИК ИШ ҲАҚИ БЎЙИЧА ҲИСОБЛАНАДИ.

94

“Кўксарой” боғи ташкил этамиз”

ШУ КУНЛАРДА МАҲАЛЛА ҲУДУДИДА ҲАШАР ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА. КЕКСАЛАР БИЛАН БЎШ ЖОЙ ТАНЛАБ, “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА 200 ТУП КЎЧАТ ЭКИБ, “КЎКСАРОЙ” БОҒИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ РЕЖАСИДАМИЗ.

125

“Маҳалла идораси йўқ”

“БИРДАМЛИК” МАҲАЛЛАСИ 2020 ЙИЛ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМЛИ МАҲАЛЛАДАН АЛОҲИДА АЖРАЛИБ ЧИҚҚАН. ШУ ВАҚТГАЧА МАҲАЛЛА ИДОРАСИ ЙЎҚ, “МАҲАЛЛА БЕШЛИГИ” МАКТАБНИНГ БИР ХОНАСИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТМОҚДА.

131

“Ҳашар билан мажбурий меҳнат нотўғри талқин этиляпти”

АФСУСКИ, БУГУН ОДАМЛАР БОҚИМАНДАЛИККА ҚАРАБ КЕТЯПТИ. ҲАШАР БИЛАН МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ НОТЎҒРИ ТАЛҚИН ЭТИЛЯПТИ. ОЛДИНЛАРИ БИР ГУРУҲ КЎНГИЛЛИ ЁШЛАРНИ ОЛИБ, БОҚУВЧИСИ ЙЎҚ, НОГИРОН ХОНАДОНЛАРГА БОРИБ, УЛАРНИНГ УЙ ЮМУШЛАРИГА КЎМАКЛАШАРДИК.

63

Ўқиш ва меҳнат таътилини алмаштириш мумкинми?

— Маҳалладошимиз сиртқи таълимда ўқийди. Иш жойидан ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда 30 кунлик ўқиш таътили беришни сўрамоқда. Боиси у жорий йилда ўзига ажратилган 30 кундан фойдаланиб бўлган. Ушбу мақсад учун унга йиллик меҳнат таътилидан фойдаланишни таклиф қилиш мумкинми?   Нурсулув САБИКОВА, Миробод туманидаги “Иноқобод” маҳалласи раиси. Жамшид ЧОРИЕВ, Адлия вазирлиги масъул ходими: — Иш берувчи ходимнинг ўқиши учун ҳақ тўланадиган таътилини меҳнат таътили билан бир томонлама алмаштиришга ҳақли эмас. Ходимлар меҳнат таътилларидан дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун фойдаланади. Аммо ходимнинг ўз хоҳишига кўра, меҳнат таътили давлат аттестацияси вақтига ва битирув малакавий ишлар ҳимоясига (бакалаврлар учун), магистрлик диссертацияси ҳимоясига (магистрлар учун) ёхуд имтиҳонлар ва лаборатория-имтиҳон сессиялари вақтига тўғрилаб берилиши мумкин. ОТМларда таълим олаётган ходимларга ўқиш йили ва шаклига қараб турли давомийликдаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча таътиллар берилади. Жумладан, сиртқи таълим шаклида биринчи ва иккинчи курсда ўқиётганларга ҳар йили камида ўттиз календарь кун, учинчи ва ундан юқори курсларда ўқиётганларга камида қирқ календарь кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади. Агар йиллик меҳнат таътиллари, одатда, таътиллар жадвалига мувофиқ тақдим этилса, ўқиш ва ижодий таътиллар – уларга эҳтиёж пайдо бўлганда берилади. Агар йиллик таътил ўқиш таътилига тўғри келса, ходим уни бошқа муддатга кўчириш ёки узайтиришга ҳақли. Юқоридаги вазиятда ўқув юртидан келган чақирув-маълумотномани диққат билан ўрганиб чиқиш лозим — унда ўқиш курси, таътилнинг тури ва давомийлиги кўрсатилган бўлиши керак. Эҳтимол, жорий йилда талаба биринчи таътилни таълимнинг бир курси учун олган бўлиб, энди бошқаси учун сўраётган бўлиши мумкин. Қолаверса, тегишлича расмийлаштирилган ОТМ чақирув маълумотномасисиз ходим ўқиш таътили олишга ҳақли эмас.

60