Аёлнинг билимли ва зукко бўлиши оилада соғлом муҳит шаклланиши ва фарзандлар тарбиясида муҳим аҳамиятга эга. Лекин орамизда айрим сабабларга кўра ўқишга имкон топа олмаган, шароит тақазоси билан орзулари армонга айланган хотин-қизлар талайгина. Энди уларнинг қизиқишлари ва интилишларини муносиб рағбатлантириш мақсадида уйда ўтирган ҳолда ўқиши ва ишлаши учун “Қизлар академияси” платформа ишга туширилмоқда. Унда тадбиркорлик, маркетинг, психология каби замонавий касбларни мобиль илова орқали ўрганиш имконияти мавжуд. Бундан кўзланган асосий мақсад ёш хотин-қизларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда соғлом фикр берадиган манбаларни кўпайтиришдан иборат. Қолаверса, мамлакатимиздаги ёш тадқиқотчилар, олимлар, ижодкорлар ва экологларларни бирлаштириш, улар ўртасида эркин мулоқот майдонини яратиш ҳам назарда тутилган. Шу орқали ижтимоий муаммоларни биргаликда муҳокама қилиш ва уларга ечим топиш имкони туғилади. 2024 йилда лойиҳа тўлиқ ишга туширилади. Унга 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган, чекка ҳудудларда истиқомат қилаётганлар, эшитишда нуқсони бўлганлар, уй бекалари, бола парвариши давридаги хотин-қизларни қамраб олиш режалаштирилган. “Қизлар академияси” лойиҳаси 7 та модулни ўз ичига олади. Ҳуқуқий модул — ёш хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга хизмат қилувчи, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Психологик модул — аёлларнинг психологик баркамоллигини таъминлаш, ёш даврларига хос психологик инқироздан чиқишда индивидуал ёндашувни тадбиқ этиш, ижтимоий муҳитдаги мавжуд муаммоларга адекват ечим беришда психологик билимларни ривожлантиришни ўз ичига олади. Репродуктив саломатлик модули — соғлом турмуш тарзини шакллантириш, репродуктив саломатликни таъминлаш, эндокринологик, гинекологик касалликларни олдини олиш, зарарли иллатларга қарши курашиш, оналикка тайёрлаш мақсадида ёш хотин-қизлар комплекс саломатлигини мустаҳкамлаш ва ёш оналар тиббий саломатлигини таъминлаш йўналишларини қамраб олади. Тадбиркорлик ва ҳунармандчилик модули — молиявий саводхонликни ошириш, тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, ёш хотин-қизлар ҳунармандчилик фаолиятини такомиллаштириш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бирламчи билимлар, онлайн тижорат соҳаси ҳамда ҳунармандчилик йўналишларини ўз ичига олади. IT ва медиа модули — ёш хотин-қизларнинг медиа саводхонлигини ошириш, медиамаҳсулотлар тайёрлашда зарурий ҳисобланган дастурлаш тилларини ўргатиш, мобилография, график дизайн, видеомонтаж кўникмаларни шакллантиришдан иборат. Лойиҳа бошқаруви модули — ёш аёлларга вазифаларни режалаштириш, вақтни тўғри сарфлаш, танқидий фикрлашини ошириш, мулоқот маданиятини шакллантириш, жамоа аъзоларини тўғри танлаш ва уни назорат қилишни ўргатади. Таълим модули — ёш хотин-қизларни тадқиқотчилик фаолиятига жалб қилиш, илмий иш юзасидан адабиётлар рўйхатини шакллантириш, хорижий конференциялар билан танишиб бориш, маҳаллий ва халқаро илмий нашрларнинг мутолаа маданиятини шакллантириш, интернет тармоғидаги илмий платформалар билан тўғри ишлаш кўникмаларини ривожлантиради. 2024 йил давомида 500 га яқин дарслик “You tube” платформасига жойланади. Ҳар бир модул курси охирида иштирокчиларга сертификат берилади ва фаол бўлган хотин-қизларни рағбатлантириш мақсадида турли танлов, лойиҳалар, ўқув оромгоҳлари, стажировкалар ташкил қилинади. Ҳозирги кунда лойиҳа ҳамда унинг бренди ва логотипи ишлаб чиқилди. Ҳар бир модулларга таълуқли маърузачи ўқитувчилар рўйхати шакиллантирилмоқда ва дастлабки видеодарслар тасвири олинди. Лойиҳани оммага таништириқ мақсадида республикамиздаги 9 444 та маҳаллалардаги ёшлар етакчилари орқали маҳалла, мактаб, касб-ҳунар коллежлари ва лицейлар ҳамда ОТМларда тарғиботлар ўтказилади. Шунингдек, “Қизлар академияси”нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари яратилади. Севара ПОЛВОНОВА, Ёшлар ишлари агентлиги бош мутахассиси
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тадбиркорлик соҳасидаги айрим бюрократик тартиб-таомилларни бекор қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (ЎРҚ-910-сон, 20.02.2024 й.) қабул қилинди. Мазкур Қонун билан қуйидагилар бекор қилинди: – тадбиркорлик субъектлари томонидан устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганида оммавий ахборот воситаларида бу ҳақида эълон бериш ҳамда 30 кунлик муддатда кредиторларни ёзма равишда хабардор қилишга оид мажбуриятлар; – тадбиркорлар солиқ идораларининг сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити натижаларидан норози бўлган тақдирда, солиқ идоралари устидан тўғридан тўғри судга шикоят қилишдаги чекловлар. Бугунги кунга қадар тадбиркорлар сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити натижаларидан норози бўлган тақдирда, уларнинг шикоятлари дастлаб юқори турувчи солиқ органи томонидан кўриб чиқилиши, шундан кейингина судга шикоят қилишлари белгиланган эди. Қонун билан ўрнатилган янги тартибларга кўра эндиликда, тадбиркорлар солиқ текширувлари натижаларидан норози бўлган тақдирда энди ўз ихтиёрига кўра солиқ органи устидан бевосита судга ёки юқори турувчи солиқ органига шикоят қилиши мумкин бўлади.
ТАКЛИФ Ўтган даврда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни реал даромадга эга бўлишга кўмаклашиш ва маҳаллада тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш масалаларида яхши натижаларга эришмоқдамиз. Маҳаллада жами аҳоли сони 6810 нафар бўлиб, 1181 та хонадонларда истиқомат қилади. 2023 йилда “хонадонбай” юриш асосида ўтказилган хатловлар натижасида 1586 та оилалар ўрганилди.Улар ижтимоий аҳволига кўра, тоифага бўлиб олинди. Шу асосида моддий ва маънавий кўмак кўрсатилди. Жумладан, 2022-2023 йилда янги иш ўринлари яратиш мақсадида 32 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Ишсизликнинг олдини олиш йўналишида 317 нафар фуқаронинг доимий бандлиги таъминланиб, 271 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилишига эришилди. Ҳудудимизда 1 та бўш турган объект — 9-мактаб эски биноси бўлиб, маҳаллий тадбиркорга ижара тўловларисиз фаолият юритиши учун берилган. Айни пайт шу бинони хусусийлаштриб бериш мақсадида аукцион савдосига чиқаряпмиз. Ўтган йилда талабгорларнинг 154 нафар жисмоний шахсга 3 миллирад сўмдан ортиқ кредит маблағи ажратилишига тавсия бердик. Бундан ташқари 7 та юридик шхсга 464 миллион 30 минг сўм маблағ жаратилди. Жами 3 миллиард 900 миллион 10 минг сўм кредит тақсимланди. “Парранда гўшт кооперация йўналишида” 11 нафар фуқаронинг шартнома асосида бандлиги таъминланди. Юқорида таъкидлаганимиздек, 1181 та хонадон бўлиб, ҳаммасида томорқа бор. Уларнинг 200 таси томорқа орқали ўзини ўзи банд қилган. 16 та хонадонга томорқадан самарали фойдаланиши учун иссиқхона олиб берилиб, 400 миллион сўм кредит ажратилди. 13 нафар фуқарога ўзини ўзи банд қилиши учун субсидия тақдим этилди. Субсидиянинг 1 таси ҳунарманд шогирд тайёрлаш учун, 2 та қандолатчилик ва пишириқ пишириш йўналиши, 8 та тикувчилик, 2 та иссиқхона, 1 та коперация ташкил этишга йўналтирилди. 2022-2023 йилда жами 122 нафар фуқароларни касб-ҳунарга ўқитилиб, 116 та фуқарога 30 йилга ижара асосида ер берилди. Аҳоли асосан боғдорчилик, чорвачилик, деҳқончилик, асаларичилик билан машғул. Бундан ташқари маҳалла фаоллари ижтимоий кўмакка муҳтож хонадонлардан ҳолидан мунтазам хабар олиб, уларни маънавий ва моддий қўллаб-қувватламоқда. Шу ўринда фаолиятимда тўқнаш келаётган айрим муаммолар асосида таклифлар билдирмоқчиман. Маълумки, “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича "узлуксиз хизматлар занжири" тизими яратилган. Шу асосида имтиёзли кредитлар ажаратиш янада осонлашди. Аммо кредит фоизи 18 фоиз этиб белгилангани учун талабгорлар мурожаат қилмаяпти. Таклифим — жисмоний шахсларга кредит фоизини 14 фоизга тушириш керак. Шу кунгача маҳаллада бирорта тадбиркор 18 фоизлик кредит олишга ариза бермайди. Яна бир муаммо аризаларга нисбатан маҳаллага ажратилган лимит камайиб кетяпти. Масалан, бизнинг маҳаллага 2023 йилда 3 миллард сўмдан кўп лимит ажратилган бўлса, жорий йил атига 1 миллиард сўм маблағ тақсимланди. Бу эса аҳоли сонига нисбатан жуда кам. Лимит миқдори камайиб кетгани сабабини билолмай ҳайронмиз. Чунки шу пайтгача олинган кредитлар мақсадли фойдаланиб келинган. Таклифим — имтиёзли кредит лимити аҳоли сони ва географик жойлашувига қараб тақсимланиши лозим. Равшанбек АБАБЕКОВ, Элликқалъа туманидаги “Қашқўра” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Уставига кўра, Уюшма ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақ, устама ҳақ ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат. Уюшма бошқарув ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти марказий аппаратда – 2 бараварга, Уюшманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларида – 1,5 бараварга, Уюшманинг туманлар (шаҳарлар) бўлимларида – 1,3 бараварга оширилган миқдорда қўлланилади. Уюшма, унинг ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимларининг лавозим маоши Ягона тариф сеткасининг тасдиқланган разрядлари бўйича белгиланади. Уюшма марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади: 1) Уюшма марказий аппарати, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари ходимларининг умумий иш стажидан келиб чиқиб, кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига белгиланган коэффициентларда қуйидаги ҳажмларда ҳар ойда қўшимча пул тўланади: 1 йилдан 3 йилгача – 0,2; 3 йилдан 5 йилгача – 0,3; 5 йилдан 10 йилгача – 0,4; 10 йилдан 15 йилгача – 0,6; 15 йилдан 20 йилгача – 0,8; 20 йилдан юқори – 1,0. 2) Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳисобидан: а) энг ташаббускор ва самарали ишлаган Уюшма марказий аппарати ходимларига икки юз фоизгача, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ходимларига юз фоизгача, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ходимларига етмиш беш фоизгача ойлик қўшимча ҳақ ва устамалар; б) чорак якуни бўйича энг ташаббускор ва натижадор ходимларга (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) лавозим маошининг юз фоизигача бўлган миқдорда бир йўла мукофотлаш; в) жамоа шартномасига мувофиқ, меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган компенсация тўловлари ва бир йўла бериладиган мукофотлар.
АГАР ХОНАДОНИНГИЗДА ЭЛЕКТР ТОКИ ОРТИҚЧА ЮКЛАМА БИЛАН ЎЧГАН БЎЛСА, ЮКЛАМАНИ КАМАЙТИРГАНИНГИЗДАН СЎНГ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ 10 – 15 ДАҚИҚА ОРАСИДА АВТОМАТИК РАВИШДА ТИКЛАНАДИ.
ТАРИХАН ХАЛҚИМИЗДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР, НОЧОР КИШИЛАРГА МЕҲР-САХОВАТ ВА МУРУВВАТ КЎРСАТИЛИБ, УШБУ ҚАТЛАМ ВАКИЛАЛРИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛГАН.
Sign in to your account