Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кимлар поездда бепул юриши мумкин?

III ГУРУҲ УРУШ ОҚИБАТИДА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР ҲАМДА УРУШ ҚАТНАШЧИЛАРИ ВА УЛАРГА ТЕНГЛАШТИРИЛГАН ШАХСЛАР ЭСА ЙИЛИГА БИР МАРТА (БОРИШ ВА КЕЛИШГА) ПОЕЗД ЧИПТАСИНИ 50 ФОИЗЛИ ЧЕГИРМА БИЛАН ХАРИД ҚИЛИШЛАРИ МУМКИН.

— Ўзбекистонда 20 октябрдан маҳаллий поезд чипталари нархи ошиши эълон қилинди. Турли тадбирлар, туризм мақсадлари ёки шахсий масалалар юзасидан кўпинча поезддан фойдаланаман. Нархнинг “Афросиёб” тезюрар поездида 100 фоизга, бошқа йўловчи поездларда 50 фоизга ошиши кутилмаган ҳол бўлди, албатта. Айтингчи, бу вазиятда кимлар поездда бепул юриши мумкин? Поездда болаларга ҳам ҳақ олинадими?

Амангелди ЖАГЕТОВ,

Мўйноқ туманидаги

“Уч сой” маҳалласи раиси.

Дилмурод РАЖАБОЕВ,

Адлия вазирлиги масъул ходими:

— Қонунчиликка кўра, айрим тоифадаги йўловчиларга поездда юришга оид имтиёзлар берилади. Жумладан, поездда йилига бир марта бепул юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва Шон-шуҳрат орденининг учта даражаси билан тақдирланган шахслар, ярадор бўлган ҳарбий хизматчилар, ишчилар ва хизматчилардан 1 ва 2-гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга тенглаштирилган шахслар, Чернобил АЭС даги аварияни бартараф этувчилари-ногиронлиги бўлган шахсларга берилади.

III гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар эса йилига бир марта (бориш ва келишга) поезд чиптасини 50 фоизли чегирма билан харид қилишлари мумкин. Имтиёзли чипта олиш учун кассага чегирма олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлардан бири берилиши керак. Шу билан бирга, “Фахрий темирйўлчи” нишони билан тақдирланган ходимлар йил мобайнида МДҲ бўйлаб бепул юриш ҳуқуқига (бориш ва келишга) эга.

Болаларни поездда бепул олиб юриш мумкинми? Йўловчи ўзи билан 5 ёшгача битта болани алоҳида жой берилмасдан бепул олиб юриши мумкин. Агар ота-она бирга кетаётган бўлса, иккаласи биттадан жами 2 та болани ўзи билан бепул олиб кетишига рухсат берилади. Битта йўловчи билан биттадан кўп 5 ёшгача бола кетаётган бўлса, улардан бири бепул кетади, қолганлари эса чиптани 50 фоиз чегирма билан сотиб олиб алоҳида жой банд қилиб кетади. Худди шундай, 5 ёшдан 10 ёшгача болалар учун ҳам чипта 50 фоиз чегирма билан сотилади. 10 ёшдан ошган болалар чиптани катталар нархида сотиб олади.

Қолаверса, гуруҳ бўлиб поездга чипта олинса, айрим чегирмалар берилади. Жумладан, 10 ва ундан ортиқ йўловчидан иборат гуруҳларга чипталарининг нархидан ҳаракат йўналишининг умумий масофасига қараб 10 фоиздан 30 фоизгача чегирмалар тақдим қилинади Масалан, Тошкентдан Қорақалпоғистонгача 10 кишилик чипта олинса ва унинг нархи 3 млн. сўм бўлса, унда 10 фоиз, яъни 300 минг сўм чегирма берилади.

Поезддан қолиб кетганда чиптани қайтариш мумкинми? Чипта сотиб олиниб, ундан фойдаланилмаганда, яъни йўловчи жўнаб кетмаганда, чиптани кассага ёки онлайн қайтариш мумкин. Чипта поезд жўнашигача 24 соатдан кечиктирмай топширилганида, пули тўлиқ қайтарилади. Фойдаланилмаган чипта 24 соатдан камроқ, бироқ поезд жўнашигача 6 соатдан кечиктирмасдан қайтарилганда чипта қиймати ва плацкартанинг 50 фоиз қиймати қайтарилади.

Чиптанинг тўлиқ қиймати иккига бўлинади, улар чипта қиймати ва плацкарта қиймати, одатда, чипта қиймати кўп бўлмайди, плацкарта қиймати эса босиб ўтиладиган йўл учун асосий ҳақ бўлади, масалан, чипта 100 минг сўм бўлса, тахминан 20 минг сўм чипта қиймати, 80 минг плацкарта қиймати бўлиши мумкин.

Фойдаланилмаган чипта 6 соатдан камроқ, бироқ поезд жўнагандан кейин 3 соатдан кечиктирмасдан қайтарилганда чипта қиймати қайтарилади, плацкартанинг қиймати қайтарилмайди. Ҳар қандай ҳолатда чипта қайтарилганда 15 минг сўм қайтариш хизмати учун тўлов ундириб қолинади. Чипта қайтарилганда, унинг пули 3 иш кунидан 15 иш кунигача пластик картага ўтказиб берилади.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Ариқ сувини тиндириб ичардик”

АВВАЛЛАРИ СУВНИ ҚЎШНИ МАҲАЛЛАЛАРДАН ТАШИБ КЕЛАРДИК. БЎЛСА-КУ, ЯХШИ, БЎЛМАСА, АРИҚДАГИ СУВНИ ТИНДИРИБ ИЧГАН ПАЙТЛАРИМИЗ ҲАМ БЎЛГАН. АЙРИМ ҲОЛЛАРДА МАҲАЛЛАМИЗГА ҲАМ СУВ КЕЛГАН, БИРОҚ ТАЪМИНОТДАГИ УЗИЛИШЛАР ТУФАЙЛИ ҚУВОНЧИМИЗ УЗОҚҚА ЧЎЗИЛМАГАН.