Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Бизга янги маҳалла идораси керак, йўқса…”

УЧТА ХОНАДАН ИБОРАТ ЭСКИ МАҲАЛЛА ИДОРАМИЗДА ЭСА “МАҲАЛЛА БЕШЛИГИ”НИНГ ТЎЛАҚОНЛИ ФАОЛИЯТ ЮРИТИШИ УЧУН ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЙЎҚ. ТЎКИЛИБ ТУШАЙ ДЕБ ТУРГАН ИДОРАМИЗНИ ТЕЗРОҚ ТАЪМИРЛАБ ОЛМАСАК, ЁҒИНГАРЧИЛИКДА ҚОЛИШИМИЗ ТАЙИН.

Маҳалламиз пойтахтга туташ, халқ тилида “Меҳнат” деган ҳудуд атрофида жойлашган. Йиғинимизга 7000 та хўжалик қўшиб берилгач, хонадонар сони 1225 тага етди. Ҳудудимиз ҳам анча катталашди. Илгари бир кунда маҳалламизни тўлиқ айланиб чиқса бўларди, энди бунинг имкони йўқ. Янги участкалар қўшилгани ҳисобига янги муаммолар пайдо бўлмоқда.

Маҳаламиз, асосан, узумчиликка ихтисослашган – 120 гектар узумзоримиз бор. Бироқ йил бошидаги аномал совуқ деҳқонларимиз ризқини қийиб кетди, барча узум дарахтларни совуқ урди. Шу сабаб бозорларимизда ҳам узум нархи қиммат…

Ҳудудимизда янги-янги тадбиркорлик субъектлари ҳам пайдо бўлмоқда. Айниқса, бир марталик ишлатиладиган идишлар ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда тикувчилик цехлари кўпаймоқда. Маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳам аҳолининг оғирини енгил, узоғини яқин қиляпти.

Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳридаги “Чорсу” деҳқон бозорига борувчи автобус қатнови йўлга қўйилган. Аҳолини сифатли ичимлик сув илан таъминлаш учун Тиллотопди кўчамизга 450 метр ичимлик сув тармоғи тортилди. Хайрли ишни давом эттирган ҳолда қолган 6 та кўчамизга ҳам қувур тортиш ишлари олиб борилмоқда. Ички кўчаларимиз ҳам навбатма-навбат асфальтланмоқда. Шу кунгача 4 та кўчамизнинг 2160 метрига асфальт ётқизилди.

Энг катта муаммоларимиздан бири – маиший чиқиндиларни олиб чиқиш бўляпти. Бу борада “Махсустранс” билан шартнома қилганимиз, хонадонлардан чиқиндиларни олиб чиқиш ишлари ҳам бошланди. Бироқ битта машина бир ҳафтадан буён таши улгурмаяпти. Шу сабаб бу масалада яна ҳокимиятга мурожаат қилдик. Ўйлаймизки, тез орада аҳоли чиқиндиларини ўз вақтида олиб кетиш учун қўшимча машиналар жалб этилади.

Қачонки шароит яхши бўлса, иш натижадорлиги ҳам ортади. Учта хонадан иборат эски маҳалла идорамизда эса “маҳалла бешлиги”нинг тўлақонли фаолият юритиши учун шарт-шароитлар йўқ. Тўкилиб тушай деб турган идорамизни тезроқ таъмирлаб олмасак, ёғингарчиликда қолишимиз тайин. Бу масала юзасидан ҳам ҳокимиятга мурожаат қилганмиз, лекин ҳозирча мавжуд муаммога ечим топилгани йўқ. Ўз ҳисобимиздан таъмирлай десак, қурилиш материаллари анча қиммат. Шу сабаб нима қилишни ҳам билмай турибмиз. Агар ҳокимият томонидан маҳалла идораси қуриш учун бўш ер ажратиб берилса, ҳомий топиб бўлса ҳам ўзимиз қуриб олардик.

Равшан ҲАКИМОВ,

Тошкент туманидаги

“Боғизилол” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Таклифларимиз ижросини кутиб турибди…”

ҚОЛАВЕРСА, МАҲАЛЛАМИЗДА ЭНГ КАТТА МУАММО — ЁШЛАР ВА АЁЛЛАРНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ҲИСОБЛАНАДИ. ШУ МАСАЛАДА ҲАМ ЎЗ ТАКЛИФЛАРИМИЗНИ БИЛДИРГАНМИЗ.