Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Коммунал хизмат кўрсатиш сифати ёмонлашмоқда”

ЯНА БИР МУАММО: ҲАР ҚАДАМДА ТУРЛИ КАБЕЛЬ СИМЛАРИ – СИМЁҒОЧДАН ТОРТИБ, ДАРАХТ ШОХЛАРИДА ҲАМ ПАЛА-ПАРТИШ ОСИЛИБ ЁТИБДИ. БАЪЗИЛАРИ, ҲАТТО, ОДАМ ҚЎЛИ ЕТАДИГАН ДАРАЖАДА

Маҳалламиз кўпмиллатли бўлиб, 5 886 нафар аҳоли аҳил-иноқликда истиқомат қилишади. Уларнинг яхши кунларида ҳам, ташвишларида ҳам доим елкадошмиз. Ҳар бир масала “маҳалла бешлиги” асосида бамаслаҳат ҳал этиб келинмоқда.

Маҳалламиз идораси сўлим Тоҳир боғи ҳудудида жойлашган. Жорий йил баҳор фаслида 1 гектар боғ ҳудудига 500 туп мевали, манзарали ва игна баргли дарахтлар ҳамда турли хил гуллар экдик. Уларни суғориш учун битта артезиан қудуғи қазиб, сув чиқардик. Бу ерда болажонлар ва катталарнинг хушманзара дарахтлар соясида мароқли ҳордиқ чиқариб, сайр қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратдик.

Йиғинимизда кичик бизнес, хусусан, савдо дўконлари, маиший хизмат кўрсатиш яхши ривожланмоқда. Айниқса, меҳмонхона ва уй меҳмонхоналар сони ортмоқда. Ҳудудимиздаги инфратузилма ва ирригация тизими яхшиланмоқда. 24 та кўчамизнинг 12 таси асфальтланди. Хусусан, Буюк Ипак йўли кўчасидаги 135-кўп қаватли уй олдида ёмғирли кунларда ҳосил бўладиган сув тошқини муаммоси ҳал этилди.

Ҳудудимизда 25 та кўп қаватли уй бўлиб, уларни ҳам куз-қиш мавсумига тайёрлаяпмиз. Жумладан, 5 та кўп қаватли уйнинг ертўласидаги қувурлар тўлиқ янгисига алмаштирилиб, таъмирланди. 19 лифтнинг 13 таси янгиланди.

Аҳоли сони ортган сари коммунал хизмат кўрсатиш сифати ҳам ёмонлашиб бормоқда. Биргина маҳалла ҳудудидаги таъмирталаб ариқларни айтадиган бўлсак, улар ёғингарчилик вақтида сувга тўлиб, кўчама-кўча тошиб кетади. Катта йўл ва йўл четидаги ариқлар шаҳар тасарруфида бўлгани учун у ердаги бундай муаммоларни ҳал этолмаяпмиз. Электр энергия таъминотини яхшилаш учун Зайтун кўчамизга битта трансформатор ўрнатиш зарур.

Яна бир муаммо: ҳар қадамда турли кабель симлари – симёғочдан тортиб, дарахт шохларида ҳам пала-партиш осилиб ётибди. Баъзилари, ҳатто, одам қўли етадиган даражада.

Барно КУЛЖАНОВА,

Мирзо Улуғбек туманидаги

“Алпомиш” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Токларни суғориш муаммо бўляпти”

БИР ГЕКТАРДАН 5 ТОННАГАЧА МАЙИЗ ОЛИШ МУМКИН. МАҲСУЛОТЛАР РЕСПУБЛИКАНИНГ БАРЧА ВИЛОЯТЛАРИ БИЛАН БИРГА, ҚОЗОҒИСТОНГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНАДИ. БИРОҚ БУ ЙИЛ УЗУМ АНЧА ТАНҚИС.