Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Гаровга қўйилган мулк қачон тақиқдан чиқади?

БУ ВАЗИЯТДА, АВВАЛО, ФУҚАРО БАНККА МУЛКНИ ТАҚИҚ ВА ГАРОВ РЕЕСТРИДАН ЧИҚАРИБ БЕРИШНИ СЎРАБ ЁЗМА ТАРЗДА МУРОЖААТ ҚИЛИШИ КЕРАК

— Маҳалладошимиз битта таниши кредит олаётганда ўзига тегишли кўчмас мулкни гаровга қўйган, гаров шартномаси бўйича мулк 500 миллион сўмга баҳоланган. Таниши кредитни қайтара олмагач, мулки сотилиб кетишини ўйлаб кредит учун 500 миллион сўмдан ортиқроқ пул тўлади. Банкка мулкни тақиқдан чиқариш бўйича мурожаат қилган экан, лекин банк яна 2 миллиард сўм кредит қайтарилмагани боис ундирувни унинг мулкига қаратмоқчи экан. Бу вазиятда мулкни тақиқдан чиқариш учун нима қилиш керак?

Зоҳир МАНСУРОВ,

Навоий шаҳридаги

“Меъмор” маҳалласи раиси.

Анвар ҚОСИМОВ,

ҳуқуқшунос, адвокат:

— Бу вазиятда, аввало, фуқаро банкка мулкни тақиқ ва гаров реестридан чиқариб беришни сўраб ёзма тарзда мурожаат қилиши керак. Банк ёзма тарзда рад жавобини бергач, кейин фуқаролик ёки иқтисодий судга банкнинг ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ва банкка мулкни тақиқ ва гаров реестридан чиқариб бериш мажбуриятини юклашни сўраб мурожаат қилиши керак.

Бир қатор қонун ҳужжатларида фуқаронинг фойдасига белгиланган нормалар мавжуд. Жумладан, Фуқаролик кодексининг 281-моддасига кўра, қарздор ёки учинчи шахс бўлган гаровга қўювчи гаров реализация қилингунига қадар исталган вақтда гаров билан таъминланган мажбуриятни ёки унинг муддати ўтказиб юборилган қисмини бажариб, ундирувни гаровга қаратишни ва уни реализация қилишни тугатишга ҳақли.

“Гаров тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддасига кўра, агар шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаровга қўювчи ушбу қонуннинг 26-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган гаров мулкини сотилгунга ёки гаровга қўйилган мулкий ҳуқуқлар реализация қилингунга қадар исталган вақтда гаров билан таъминланган мажбуриятни ёки унинг бажарилиши кечиктирилган қисмини бажариб, уларга ундирувни қаратишни тўхтатишга ҳақли. Қарздор кредитор олдидаги мажбуриятни бажармаган тақдирда, қарздорнинг мажбуриятини таъминлаш учун гаровни тақдим этган учинчи шахс (мулкий кафил) ундирувни гаров нарсасига қаратишдан сақланиш мақсадида бу мажбуриятни гаров нарсасининг қиймати доирасида бажаришга ҳақлидир.

“Ипотека тўғрисида”ги қонуннинг 49-моддасига кўра, ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор ва учинчи шахс бўлган ипотекага қўювчи (ашёвий кафил) ипотекага олувчининг ипотека билан таъминланган барча талабларини бу талабларнинг тегишли суммалар тўланган пайтдаги ҳажмида қаноатлантириб, ундирувнинг гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилишини тугатишга ҳақли.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалла идораси йўқ”

“БИРДАМЛИК” МАҲАЛЛАСИ 2020 ЙИЛ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМЛИ МАҲАЛЛАДАН АЛОҲИДА АЖРАЛИБ ЧИҚҚАН. ШУ ВАҚТГАЧА МАҲАЛЛА ИДОРАСИ ЙЎҚ, “МАҲАЛЛА БЕШЛИГИ” МАКТАБНИНГ БИР ХОНАСИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТМОҚДА.