Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Ҳоким ёрдамчиси қамалади, агар…

АВВАЛ ПОРА БЕРГАН ЁКИ ПОРА ОЛДИ-БЕРДИСИДА ИШТИРОК ЭТГАН ШАХС ТОМОНИДАН СОДИР ЭТИЛСА — 5 ЙИЛДАН 10 ЙИЛГАЧА ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИНАДИ.

— Эътибор берсак, деярли ҳар ойда ҳоким ёрамчилари пора олиш, ўзлаштириш, талон-тарож қилиш, мансаб сохтакорлиги жиноятлари билан қўлга тушаётганини кўряпмиз. Мисол учун, ноябрь ойининг охирида Андижонда, сентябрда Бухорода, ундан сал олдин Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди. Хўш, бу жиноятлар учун улар қамаладими?

Нилуфар АҲМЕДОВА,

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус тумани.

Ленара ҲИКМАТОВА,

“Норма” эксперти, ҳуқуқшунос:

— Сиз санаб ўтган ҳолатлар бўйича Жиноят кодексида алоҳида жазо чоралари белгиланган. Хусусан, агар ҳоким ёрдамчиси пора олиш билан боғлиқ жиноятни содир этган бўлса, кодекснинг 210-моддасига асосан жазоланади. Унга кўра, пора олиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши — БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (17 млн. сўмдан 34 млн. сўмгача) миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Бу жиноят такроран, аввал пора берган ёки пора олди-бердисида иштирок этган шахс томонидан содир этилса — 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилинади.

Худди шундай, жиноят мансаб сохтакорлиги деб баҳоланиб, давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб, расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиши, ҳужжатларни қалбакилаштириши ёки била туриб сохта ҳужжатлар тузиши ва тақдим этиши давлат ва фуқароларга жиддий зарар етказилишига сабаб бўлса — БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача (34 млн. сўмдан 102 млн. сўмгача) миқдорда жарима ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 2 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Агар айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса — БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача (34 млн. сўмдан 102 млн. сўмгача) миқдорда жарима ёки 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилади.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Бир хонадонда 5 турдаги тадбиркорлик йўлга қўйилди

    Ўтган икки ярим йиллик тажрибадан келиб чиқиб, айтаманки, ҳоким ёрдамчиси авваламбор, тадбиркор, уддабурон ва муаммодан қочмайдиган бўлса, одамларнинг ишончига кира оларкан. Бунинг учун ўзига ишониши, низомий вазифаларини бекаму…