Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Ходим ариза ёзолмаса, ўрнига бошқаси ёзиши мумкинми?”

ҲУҚУҚИЙ НИЗО ЮЗАГА КЕЛГАН ТАҚДИРДА, ИШ БЕРУВЧИ МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИНИ БЕКОР ҚИЛИШ ИШ БЕРУВЧИНИНГ МАЖБУРЛАШИ ЭМАС, БАЛКИ ХОДИМНИНГ ИСТАГИ ЭКАНИНИ ИСБОТЛАШ ЖАРАЁНИДА ҚИЙИНЧИЛИКЛАРГА ДУЧ КЕЛИШИ МУМКИН.

— Маҳалладошимизнинг қўли сингани учун гипс қўйилган. У ўз хоҳишига кўра ишдан бўшамоқчи, аммо жароҳати туфайли аризани имзолай олмайди. Бу ҳолатда у электрон рақамли имзо (ЭРИ) қўйилган электрон ариза топшириши мумкинми? Ёки бошқа шахс унинг ўрнидан ариза ёзиши мумкинми?

Шахло БОЗОРОВА,

Навоий шаҳридаги

“Матонат” маҳалласи раиси.

Ленара ҲИКМАТОВА,

“Норма” эксперти, ҳуқуқшунос:

— Меҳнат кодексида, агар ходимнинг ўзи буни жисмонан бажара олмаса, “ўз хоҳишига кўра” меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризани расмийлаштиришнинг алоҳида тартиби мавжуд эмас. Бу ҳолатни икки вариантни қўллаш мумкин.

1-вариант: ходим аризани электрон рақамли имзо билан имзолайди. Ушбу масалада мутахассисларнинг фикрлари турлича, чунки қонунчиликда бу саволга аниқ жавоб берилмаган. Хусусан, қарши томон фикрига кўра, алоҳида ҳужжатларни ёзма шаклда расмийлаштириш Меҳнат кодексида бевосита назарда тутилган. ЭРИни қўллаган ҳолда электрон ҳужжатларни алмашиш имконияти кодексда фақат масофадан туриб ишловчи ходимлар учун назарда тутилган. Ижобий томон фикрича, Меҳнат кодекси, гарчи у ходимни ишдан бўшаш тўғрисида ёзма шаклда ариза бериш талабини белгиласа-да, шу билан бирга, бу ишни электрон ҳужжат юбориш орқали амалга оширишни тақиқламайди. Қолаверса, электрон ҳужжатни қоғоз ҳужжатга тенглаштирадиган «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонун мавжуд.

2-вариант: ишдан бўшаш тўғрисида ариза ходимнинг сўзларидан ёзилади. Юқоридаги вазиятда ходим ўз қўли билан ариза ёза олмаса ёки имзолай олмаса, унинг ўрнига бу ишни муомалага лаёқатли вояга етган бошқа шахс амалга ошириши мумкин. Аммо тартиб-таомил қонуний бўлиши учун ариза нотариус иштирокида имзоланади. Бундай ҳолларда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш чоғида аудио ва видеоёзув воситаларидан фойдаланилади. Шунингдек, аризага ходимнинг тиббий ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжат илова қилинади.

Баъзан амалиётда ходим иштирокида, унинг сўзидан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризани ушбу ташкилотда ишлайдиган бошқа шахс (одатда кадрлар бўйича мутахассис) ёзади ва имзоланадиган тартиб-таомил қўлланилади. Аммо бу усулнинг қонунийлиги ва ишончлилиги шубҳали. Ҳуқуқий низо юзага келган тақдирда, иш берувчи меҳнат муносабатларини бекор қилиш иш берувчининг мажбурлаши эмас, балки ходимнинг истаги эканини исботлаш жараёнида қийинчиликларга дуч келиши мумкин.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалла идораси йўқ”

“БИРДАМЛИК” МАҲАЛЛАСИ 2020 ЙИЛ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМЛИ МАҲАЛЛАДАН АЛОҲИДА АЖРАЛИБ ЧИҚҚАН. ШУ ВАҚТГАЧА МАҲАЛЛА ИДОРАСИ ЙЎҚ, “МАҲАЛЛА БЕШЛИГИ” МАКТАБНИНГ БИР ХОНАСИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТМОҚДА.