Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Аввал судланган фуқаро маҳалла раислигига сайланиши мумкинми?

ЎЗ ҲУДУДИДАГИ МАҲАЛЛА РАИСИ АВВАЛ СУДЛАНГАН БЎЛСА-ДА, САЙЛОВДА ИШТИРОК ЭТГАНИ ВА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАЁТГАНИ ҲАҚИДА ЎҚИБ ҚОЛАМИЗ. ҚОНУНЧИЛИКДА ШУНДАЙ БЎЛИШИ МУМКИНМИ?

— Кейинги йилларда маҳалла раислигига сайлов такомиллашиб, энг муносиблар бу лавозимга қўйилмоқда. Аммо гоҳида аҳолидан айрим эътирозлар ҳам бўлади. Яъни, ўз ҳудудидаги маҳалла раиси аввал судланган бўлса-да, сайловда иштирок этгани ва фаолият олиб бораётгани ҳақида ўқиб қоламиз. Қонунчиликда шундай бўлиши мумкинми? Судланган фуқаро маҳалла раислигига сайланадими?

Рустамжон ЮСУПОВ,

Қўштепа туманидаги “Кўприкбоши” маҳалласи раиси.

 

Аброрбек ЭЪЗОЗХОНОВ,

«Мадад» ННТ ҳуқуқшуноси:

— “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасида “Фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, қоида тариқасида, олий маълумотга эга, бевосита сайловга қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган, ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш, шунингдек ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши керак.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган, оғир ёхуд ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар, шунингдек суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган, ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар, диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари фуқаролар йиғини раиси лавозимига сайланиш учун номзод этиб кўрсатилиши мумкин эмас.

Бундан кўриниб турибдики, судланган шахслар ҳам маҳалла раислигига сайланиши мумкин. Бунда агар шахс оғир ёки ўта оғир жиноят содир этган бўлса ва бунинг учун суднинг ҳукмига асосан унга жазо тайинланган бўлса, шу жазони ўтаб бўлгандан кейин Жиноят кодексининг 78-моддасида кўрсатилган муддат ўтганидан кейин ёки шу кодекснинг 79-моддасига асосан, судланганлик ҳолати олиб ташлангандан кейин номзодини қўйиши мумкин. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этганлик учун судланганлик муддатини ўтиши шарт эмас.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Маҳалла-кўй нима дейди?

  Президент таклифи маҳаллани жамиятнинг  маънавий қиёфасига айлантириш бўйича янги ҳаракатни юзага келтирди Ҳар қандай инсон остона босиб, кўчага чиқиши билан уни маҳалласи қарши олади. Яхши кунида елкадош, тушкун вақтида…