Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Расмий даромади йўқларга ипотека кредити бериладими?

ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИГА МУВОФИҚ, БОЗОР ТАМОЙИЛЛАРИГА АСОСЛАНГАН ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ ОРҚАЛИ АҲОЛИНИ УЙ-ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИНГ АМАЛДАГИ ТАРТИБИГА 2023 ЙИЛ 1 МАЙДАН ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛДИ.

— Бугун кўпгина оилалар ипотека кредити асосида уй-жойга эга бўлмоқда. Бироқ расмий даромадга эга бўлмаганлар бу имкониятдан фойдалана олмаётган вазиятлар кўп бўляпти. Кимдир тадбиркорлик, яна кимдир ўзини ўзи банд қилиб, даромад топаётган бўлса-да, ипотекага уй берилмаяпти. Айтингчи, бу бўйича қонунчиликда янгиликлар борми? Расмий даромадга эга бўлмаган, бироқ тўлов қобилиятига эга фуқаролар ипотекадан фойдалана оладими?

Зуҳра ЖУМАЕВА,

Термиз шаҳридаги

“Нурли келажак” маҳалласи раиси.

Фаррух ЖЎРАЕВ,

Адлия вазирлиги масъул ходими:

— “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонига мувофиқ, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг амалдаги тартибига 2023 йил 1 майдан ўзгартиришлар киритилди.

  1. Банкларга расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ипотека кредитини ажратишга рухсат берилди. Бунда фуқароларнинг тўлов қобилияти уларнинг банк картасидаги айланмаси, ижара, коммунал ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларини ҳисобга олиш орқали аниқланади.
  2. Банкларга қарз олувчи томонидан тўланган дастлабки бадал миқдори, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, субсидиясиз ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилди. Бунда дастлабки бадални кўпроқ тўлаган фуқаро арзонроқ кредит олиш имконига эга бўлади.
  3. Субсидияга ажратилган маблағларни тезроқ ишлатиш учун субсидия хабарномасининг амал қилиш муддати 12 ойдан 4 ойга туширилди. Бунда фуқаро 4 ойда сертификатдан фойдалана олмаса, у субсидияга қайта ариза топшириши мумкин.
  4. 2023 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2023 йил 1 майдан 2023 йил 1 декабргача қабул қилинади.
  5. Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Халқпарвар комиссияларнинг хулосасига асосан, хато ажратилган субсидия сертификатларини тўғридан-тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш ҳуқуқи берилди.
Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Аҳоли муаммолари ўз ечимини топмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси ҳамда масъул ташкилот ва идора раҳбарларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳи пойтахт ҳудудларида аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммоларни ҳал этиш, амалга оширилаётган бунёдкорлик…