Маҳалла “драйвери” – узумчилик, иссиқхона ва тадбиркорлик. Аксарият хонадон эгалари бўрдоқичилик билан шуғулланади. Айниқса, иссиқхона ҳадисини яхши ўрганган. Қишин-ёзин мавсумга мос экинлар экиб, яхшигина даромад олишади. Шу сабаб имтиёзли кредитлар асосида иссиқхона қурдираётганлар кўп. Имтиёзли кредит ҳисобига ташкил қилган нон цехида 4 та иш ўрни яратди.
Йиғин катта автомобиль йўл бўйида жойлашгани учун бу ерда савдо ва хизат кўрстаиш яхши ривожланмоқда. Озиқ-овқат дўконлари, тамаддихоналар, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахоналари ва кўплаб маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият юритмоқда.
Жорий йил 153 нафар ишсиз фуқаро турли соҳалар бўйича ўзини ўзи банд қилди. “Темир дафтар”да турган икки фуқарога мотокультиватор, 3 та оилага қуёш панеллари ўрнатиб берилди. “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган 28 нафар ёшдан 20 нафарига турли ёрдамлар кўрсатилди. Хусусан, контракт пуллари, касб-ҳунарга ўқитилиб, икки нафар ёшга даволаниш харажатлари қоплаб берилди. Икки нафар аёлга тикув машинаси ажратилиш арафасида.
“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида Ибн Сино кўчаси асфальтланди. Ҳашар йўли билан 900 метр йўл шағаллаштирилди. Электр энергия таъминотини яхшилаш учун 2 та трансформатор ўрнатилиб, 24 та бетон устунлар алмаштирилди.
Қувонарлиси, маҳалла ёшлари “Беш ташаббус олимпиадаси”да стритбол мусобақасида 1-ўринни воркаут мусобақасида 3-ўриннни эгаллади. Натижада йиғинда спорт майдонлари қуриладиган бўлди. Ҳозир волейбол, баскетбол ва мини футбол майдонларидан иборат спорт комплекси қурилиши якунланмоқда.
Келгусида маҳалла идораси қошида болалар боғчаси ва ички кўчаларни асфальтлаш режаси бор.
Нормамат ДЎСМАМАТОВ,
Самарқанд туманидаги “Юқори туркман” маҳалласи раиси.