Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Пенсияга чиқаётганда ходимга қандай тўловлар берилади?

АРИЗАДА «ПЕНСИЯГА ЧИҚИШ МУНОСАБАТИ БИЛАН» ИШДАН БЎШАШ САБАБИНИ КЎРСАТИБ, ХОДИМ ҚУЙИДАГИ ҲУҚУҚЛАРГА ЭГА БЎЛАДИ:

— Маҳалладошимиз пенсияга чиқиши муносабати билан ишлаётган ташкилотига меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза топширган. Бу вазиятда иш берувчи ходимга қўшимча тўловлар тўлайдими? Ёки компенсация тўловлари шартнома фақат иш берувчи ташаббуси билан бекор қилинганда бериладими?

Абдурасул ХОЛМЎМИНОВ,

Шўрчи туманидаги

“Эгарчи” маҳалласи раиси.

Ленара ҲИКМАТОВА,

“Норма” эксперти, ҳуқуқшунос:

— Меҳнат кодексига кўра, юқоридаги вазиятда меҳнат шартномасини бекор қилиш ходимнинг ташаббусинга кўра амалга ошмоқда ва қонунчиликда бунинг учун ходимга ҳеч қандай қўшимча тўловлар назарда тутилмаган. Бу ҳолатда меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштириш меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходим билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш ва  фойдаланилмаган таътиллар (улар мавжуд бўлган тақдирда) учун пулли компенсация тўлаш билан амалга оширилади.

Аризада «пенсияга чиқиш муносабати билан» ишдан бўшаш сабабини кўрсатиб, ходим қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

  • иш берувчини ишдан бўшаш тўғрисида ўн тўрт календарь кун олдин огоҳлантирмаслик, иш берувчи эса ишдан бўшаётган ходим билан меҳнат шартномасини ходим талаб қилган муддатда бекор қилиши шарт;
  • иш берувчидан ташкилотнинг ички ҳужжатлари, жамоа ёки тармоқ шартномаси билан пенсияга чиқиш муносабати билан ишдан бўшаётганлар учун белгиланган имтиёзлар ва афзалликларни олиш.

Янги Меҳнат кодексида аввалги — 1995 йилда қайта таҳрирдан чиққан кодекснинг 100-моддаси 7-бандида белгиланган ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда, иш берувчининг пенсия ёшига етиши муносабати билан ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқи чиқариб ташланган. Яъни пенсияга ёшига етганда шу сабаб билан ходимни бўшатиш мумкин эмас

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

9 008 та маҳалла фаолият юритади

Жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудий ҳокимликлар ҳузуридаги идоралараро доимий комиссиялар томонидан ихчамлаштириш режалаштирилган 500 тагача хонадони мавжуд бўлган 1 248 та маҳалла фаолияти ўрганилди. Ўрганиш якунлари бўйича: Биринчи босқичда 444 та…