Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Она учун алимент миқдори қанча?

НИКОҲДАН АЖРАЛГАНДАН КЕЙИН СОБИҚ ЭР ЁКИ ХОТИНГА ТЎЛАНАДИГАН АЛИМЕНТ МИҚДОРИ ВА УНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ СОБИҚ ЭР-ХОТИН ЎРТАСИДАГИ КЕЛИШУВ БИЛАН БЕЛГИЛАНИШИ МУМКИН.

— Биламизики, қонунчиликда болаларга тўланадиган алимент миқдори, тартибидан ташқари она таъминоти учун тўланадиган алимент ҳам назарда тутилган. Қонунчиликда она учун энг кам алимент миқдори қанча бўлиши керак?

 

Улуғбек АТАКИШИЕВ,

 Гулистон туманидаги “Бирлашган” маҳалласи раиси.

Аброрбек ЭЪЗОЗХОНОВ,

“Мадад” ННТ бош мутахассиси:

— Оила кодексининг 118-моддасига кўра, никоҳдан ажралганидан кейин собиқ эр (хотин)нинг таъминот олиш ҳуқуқи белгиланган. Яъни, собиқ хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб уч йил давомида собиқ турмуш ўртоғидан ўзининг таъминоти учун алимент олиши мумкин. Мазкур кодекснинг 119-моддасида эса, она ўзининг таъминоти учун оладиган алиментининг энг кам миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 11,75 фоизидан кам бўлмаслиги лозимлиги белгиланган.

Ўртадаги ногиронлиги бўлган болани у ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар парваришлашни ёки болаликдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган болани парваришлашни амалга оширган, ёрдамга муҳтож бўлган собиқ хотин (эр), никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб бир йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр), никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб беш йил ичида пенсия ёшига етган ёрдамга муҳтож хотин (эр), агар эр-хотин узоқ вақт никоҳда туришган бўлса, суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.

Никоҳдан ажралгандан кейин собиқ эр ёки хотинга тўланадиган алимент миқдори ва уни тўлаш тартиби собиқ эр-хотин ўртасидаги келишув билан белгиланиши мумкин.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Муаммоларимиз ҳам йўқ эмас”

МИСОЛ УЧУН, МАҲАЛЛАДА 8 ТА КЎЧА МАВЖУД БЎЛИБ, БИНОКОР ВА ЁШЛИК КЎЧАЛАРИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ УЧУН 27 ТА ТАЯНЧ БЕТОН УСТУНЛАР ЎРНАТИЛИШИ КЕРАК.