Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Масофавий меҳнатга қандай ҳақ тўланади?

МАСОФАДАН ТУРИБ ИШЛОВЧИ ХОДИМНИНГ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ МИҚДОРИ ИШ БЕРУВЧИНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИДА БАНД БЎЛГАН ХОДИМЛАР МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ШАРТЛАРИ БИЛАН ТАҚҚОСЛАНАДИГАН БЎЛИШИ КЕРАК.

— Доимий иш билан бандларга меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби ҳаммамизга маълум. Аммо айрим хусусий корхоналар ходимлари масофавий туриб ишлайли. Маҳалламиздаги айрим ишсиз фуқароларга ҳам шундай иш таклиф этилса, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби қандай бўлади?

 

Неъмат ШОМАТОВ

Қўўқон шаҳридаги “Давронбек” маҳалласи раиси.

 

Лазизбек ҚАРШИЕВ,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бошқарма бошлиғи:

— Масофадан туриб ишловчи ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимида ҳақиқатда ишлаб берилган вақт учун, меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимида эса ҳақиқатда бажарилган иш ҳажми учун амалга оширилади.

Ишлаб чиқариш нормалари ва ишбай нархлар ишларни бажариш учун меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ белгиланган нормал иш вақтидан келиб чиққан ҳолда, меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра белгиланади.

Масофадан туриб ишловчи ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори иш берувчининг ишлаб чиқаришида банд бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари билан таққосланадиган бўлиши керак.

Масофадан туриб ишловчи ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, башарти у меҳнат нормаларини ва меҳнат вазифаларини бажарса, қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги ва бирон-бир энг катта миқдор билан чекланмаслиги керак.

Масофадан туриб ишловчи ходим ўз меҳнатини амалга ошираётган жойда иш ҳақига нисбатан ҳудудий коэффициент белгиланган бўлса, масофадан туриб ишловчи ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ушбу коэффициент ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилиши керак.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

9 008 та маҳалла фаолият юритади

Жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудий ҳокимликлар ҳузуридаги идоралараро доимий комиссиялар томонидан ихчамлаштириш режалаштирилган 500 тагача хонадони мавжуд бўлган 1 248 та маҳалла фаолияти ўрганилди. Ўрганиш якунлари бўйича: Биринчи босқичда 444 та…