Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Ёшга доир пенсия “проактив шакл”да тайинланади

ФУҚАРОЛАР ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАНГАНИДАН СЎНГ ШАХСИЙ ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН ПЕНСИЯ ҲИСОБВАРАҚЛАРИДАГИ МАБЛАҒЛАРИНИ ЯИДХП ЁКИ АТ “ХАЛҚ БАНКИ”НИНГ МОБИЛЬ ИЛОВАСИ ОРҚАЛИ ОЛИШИ МУМКИН БЎЛАДИ.

— Умр бўйи меҳнат қилиб, қарилик гаштини суриш даври келганида идорама-идора юрган ёши улуғ юртдошларимизнинг сарсонгарчиликлари ҳали эсдан чиққани йўқ. Шукрки, сўнгги йилларда пенсия тизимида кўплаб қулайликлар яратилди. Энг муҳими, ҳужжат йиғиш ва қоғозбозликка чек қўйилди. Айтишларича, энди пенсия бирор-бир ҳужжат талаб этилмай тайинланар экан. Шу тўғрими?

Қуралбой ЖИЯМУРАТОВ,

Қўнғирот туманидаги

“Бўстон” маҳалласи раиси.

Нозимжон ЖЎРАЕВ,

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи:

— Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 31 октябрдаги “Аҳолига пенсия тайинлаш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан фуқароларга қатор қулайликлар яратилади.

Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб, фуқароларга пенсия тайинлаш учун амалдаги тартибга қўшимча равишда, уларнинг хоҳишига кўра, ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ҳам мурожаат қилиш ҳуқуқи берилади. Фуқаролар пенсия тайинланганидан сўнг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларини ЯИДХП ёки АТ “Халқ банки”нинг мобиль иловаси орқали олиши мумкин бўлади.

Бунда Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларни олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бериш тартиби бекор қилинади.

2025 йил 1 мартдан бошлаб, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунда белгиланган ёш, яъни 60 ёшга етган эркаклар ва 55 ёшга етган аёлларга ёшга доир пенсия шу куннинг ўзида “автоматик” тарзда, яъни бирор-бир турдаги ҳужжат талаб этилмаган ҳолда (проактив шакл) тайинланади.

Бунда шахсга оид маълумотлар (фуқаронинг ёши, жинси), иш стажи, иш ҳақи (тўланган ижтимоий солиқ суммаси) ва оила таркиби (турмуш ўртоғи ва фарзандлари) Адлия вазирлиги, Бандлик вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг электрон базаларидан олинади.

Натижада фуқароларга пенсия тайинлаш учун қўшимча ҳужжатлар йиғиш ҳамда ўзи истиқомат қилувчи Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилиш талаб этилмайди. Пенсия ёшига етган фуқарога шу куннинг ўзида пенсия “автоматик” тарзда тайинлангач, унинг мобил телефонига маълумот юборилади.

Пенсия ёшига етган, аммо иш фаолиятини давом эттириш истагида бўлган ёки пенсия миқдоридан норози бўлган фуқароларга “автоматик” тайинланган пенсияни тўхтатиш ҳуқуқи берилади. Фуқаролар пенсия миқдорига таъсир этувчи кўшимча хужжатларни исталган вақтда тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалламизда кластер ташкил этилмоқда”

ЭЪТИБОРЛИСИ, КЎКАТНИ ЭКИШДАН ТОРТИБ, ХОСИЛ ПИШИБ ЕТИЛГУНЧА ЖАРАЁН ТОМОРҚА КЛАСТЕРИ ОРҚАЛИ НАЗОРАТГА ОЛИНГАН. БИРИКТИРИЛГАН ТАДБИРКОР УРУҒНИ ЎЗИ ОЛИБ КЕЛИБ ЭКАДИ, ПИШГАЧ ҲОСИЛНИ СОТИШГАЧА ТАЪМИНЛАЙДИ.