Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кўчма савдо объектлари қандай рўйхатдан ўтказилади?

КЎЧМА САВДОНИНГ “K-SAVDO” АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН АХБОРОТ ТИЗИМИДА РЎЙХАТДАН ЎТГАНЛИГИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ГУВОҲНОМА ЕР УЧАСТКАСИ ИЖАРАСИ ШАРТНОМАСИГА ТЕНГЛАШТИРИЛАДИ.

— Маҳалладаги ишсиз сифатида рўйхатга олинганлар орасида тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган кўп. Аниқроғи, аксарияти ҳудудаги одам гавжум ерларда савдо объекти қуриш, шу орқали савдо дўкони ташкил этиш хоҳишини билдиради. Мана шу каби мурожаатчиларга маҳалла ҳудудидан савдо дўкони учун ер ажратиш мумкинми? Кўчма савдо дўкони қуриш учун кимга мурожаат қилинади? Бунинг тартиби қандай?

Васила ХОЖИАКБАРОВА,

Хонобод шаҳридаги “Абдурауф Фитрат” маҳалласи раиси.

Аброрбек ЭЪЗОЗХОНОВ,

“Мадад” ННТ ҳуқуқшуноси:

— Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги “Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тартибга солинган.

Унга кўра, кўчма савдо жойи жойлашиш схемалари доирасида “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали электрон онлайн-аукционда сотилади. Бунда электрон онлайн-аукцион ғолибига кўчма савдо жойини кўпи билан 36 ойгача, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни сақлашда фойдаланиладиган енгил конструкцияли кўчма музлатгичлар учун кўпи билан 120 ойгача ижарага берилади.

Яъни, давлат органлари ва ташкилотларига, шу жумладан, ободонлаштириш ва йўл ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ҳамда вақтинча фойдаланилмаётган ер участкалари, шунингдек, туман (шаҳар) захирасидаги ер участкалари «K — SAVDO» ААТ орқали «E-auksion» электрон савдо платформасида кўчма савдо объектини жойлаштириш учун тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн-аукцион орқали 36 ойгача муддатга (етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашда фойдаланиладиган енгил конструкцияли кўчма музлатгичлар учун кўпи билан 120 ойгача), шунингдек, мавсумий кафеларни ўрнатиш учун ижарага берилиши мумкин.

Кўчма савдонинг “K-SAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома ер участкаси ижараси шартномасига тенглаштирилади. “K-SAVDO” ААТда кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди.

 

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Тадбиркор фаолиятига ким тўсқинлик қиляпти?

    Кейинги пайтда ижтимоий тармоқларда, маҳалла телеграм гуруҳларида гўёки “электр тармоқла-ри корхонасиданмиз”, деб одамлардан пул ундириб юрган фирибгарлар ҳақида хабар тарқала бошлади. Хўш, бу қанчалик асосли? Ҳақиқатан улар фирибгарми?…