Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Тунги вақт” ва “шовқинсиз давр” белгиланади

— Шаҳар маркази бўлгани учун маҳалла ҳудудида турли кафе-ресторанлар, кўнгилочар жойлар мавжуд. Айрим ҳолларда фуқаролар мазкур жойлардан турли шовқинлар, ёқимсиз ҳидлар чиқаётганидан шикоят қилишади. Шундан сўнг, муаасаса масъулларига тегишли тушунтиришлар берилади. Айтингчи, қонунчиликда бу ҳақда нима дейилган?

Жўра ТЎРАЕВ,

Когон шаҳридаги

Абдулла Қодирий номли

маҳалла раиси.

Ёқутхон ЮСУПОВА,

Адлия вазирлиги масъул ходими:

— Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, 23.00 дан 06.00 гача бўлган муддат тунги вақт саналади. Бу вақтда фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, умуман, шовқин чиқарувчи ишлар қилиш фуқароларга БҲМнинг учдан бир қисми, мансабдор шахсларга БҲМнинг учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача жарима солишга сабаб бўлади.

Айтиш керакки, ҳозирда қонунчиликка айрим ўзгартиришлар киритиш кўзда тутилган. Хусусан, Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Президент фармони лойиҳасига кўра, “тунги вақт” — соат 23:00 дан соат 6:00 га қадар, “шовқинсиз давр” — иш кунларида соат 23:00 дан соат 7:00 га қадар ҳамда дам олиш ва байрам кунларида соат 21:00 дан соат 8:00 қадар бўлган вақт этиб белгилаш таклиф этилмоқда.

Шу билан бирга, эндиликда зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларни атроф-муҳитга ҳамда аҳоли саломатлигига бевосита зарар етказувчи зарарли манбалар деб эътироф этиш кўзда тутилган. 2024 йил 1 январдан бошлаб “тунги вақт” ва “шовқинсиз давр” мобайнида бир қатор тақиқлар ўрнатилади. Аҳоли пунктларида дарахт кесувчи, майса ва ўтларни ўрувчи электр ҳамда бензин двигателлар ёрдамида ишлайдиган мосламалардан фойдаланиш, очиқ осмон остида кўнгилочар-томоша тадбирларини (мусиқий, концерт, спорт, реклама ва бошқалар) ўтказиш, якка тартибдаги уй-жой ва кўп квартирали уйларда қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш шулар жумласидан.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Хонадондаги жиноятга маҳалла айбдор эмас”

БУ КАБИ ҲОЛАТЛАРДАН МАҲАЛЛА, ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ ХАБАРДОР БЎЛМАСА, НАЗОРАТ ҚИЛМАСА, ШУ КАБИ КЎНГИЛСИЗ ҲОЛАТЛАР УЧРАЙВЕРИШИ ТАБИИЙ. ЭНГ АЧИНАРЛИСИ, БУНДАЙ ҲОЛАТЛАР КУЗАТИЛГАНДА ҲУҚУҚ-ТАРТИБОТ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ ЖИНОЯТГА ШАРТ-ШАРОИТ ЯРАТГАНЛИКДА АЙБЛАНИБ,…