Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Пенсионерларга қандай солиқ имтиёзи бор?

УШБУ СОЛИҚ ИМТИЁЗИГА ЭГА БЎЛГАН ШАХСЛАР УНДАН ФОЙДАЛАНИШ УЧУН ИМТИЁЗНИ ОЛИШГА БЎЛГАН ҲУҚУҚИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ҲУЖЖАТЛАРНИ СОЛИҚ СОЛИШ ОБЪЕКТИ ЖОЙЛАШГАН ЕРДАГИ СОЛИҚ ОРГАНЛАРИГА МУСТАҚИЛ РАВИШДА ТАҚДИМ ЭТАДИ

— Маҳалладаги пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва боқувчисини йўқотган оилаларга моддий ёрдам ва нафақа тпуллари берилади. Уларга солиқ бўйича ҳам имтиёзлар берилишини эшитганмиз. Айтингчи, бундай тоифадаги шахсларга Солиқ кодекси бўйича қандай имтиёзлар бор?

Шарофат АБДУЛЛАЕВА,

Шеробод туманидаги

“Чорбоғ” маҳалласи раиси.

Даврон ҲОШИМОВ,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси масъул ходими:

— Солиқ кодексининг 421-моддасига асосан, пенсионерлар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади.

Ушбу солиқ имтиёзига эга бўлган шахслар ундан фойдаланиш учун имтиёзни олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади. Бунда имтиёз мулкдорнинг танловига кўра, фақат битта яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектига татбиқ этилади.

Қолаверса, Солиқ кодексининг 436-моддасига асосан, қуйидагилар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинади:

а) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

б) ёлғиз пенсионерлар. Ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногиронлиги бўлган боласи билан бирга алоҳида уйда яшовчи пенсионерлар ёлғиз пенсионерлар деб тушунилади;

в) боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар. Ота ва онадан бири ёхуд ота-она вафот этган кўп болали оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир.

Ушбу солиқ имтиёзлари якка тартибдаги уй-жой қурилиши, деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органда рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга берилади. Бунда мазкур имтиёз солиқ тўловчининг танлови бўйича фақат битта ер участкасига берилиши мумкин. Солиқ имтиёзига эга бўлган шахслар тегишли ҳужжатларни ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Жарима билан ажрашишни камайтириб бўлмайди”

БУГУН АЖРАЛИШЛАРГА САБАБ БЎЛАЁТГАН КИШИЛАРГА ТУРЛИ ЖАРИМАЛАР ҚЎЛЛАШ БОРАСИДА ФИКРЛАР АЙТИЛЯПТИ. МЕНИМЧА, БУ ЎРИНДА ОТА-ОНАЛАР МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШ КЕРАК.