Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Паспортни гаровга олиш қандай жавобгарликка сабаб бўлади?

ПАСПОРТ ЁКИ ҲАРАКАТЛАНИШ ҲУЖЖАТИНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИДА НАЗАРДА ТУТИЛГАН ҲОЛЛАР БУНДАН МУСТАСНО), ШУНИНГДЕК ГАРОВГА ТОПШИРИШ ВА БОШҚА ШАХСЛАРГА БЕРИШ ТАҚИҚЛАНАДИ.

— Кўп ҳолларда маҳалла фуқаролар ўзаро пулли муносабатларда паспортини гаровга қўяди. Кейинчалик ўзаро зиддият пайдо бўлса, ақдор томонидан қарздор паспортини бермайди. Бу ҳолат қонунчиликда қандай жавобгарликка сабаб бўлади?

Акмалжон ҚАМБАРОВ,

Фурқат туманидаги “Катта янги” маҳалласи раиси.

 

Шоҳруҳ ҒИЁСОВ,

Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

— Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини ва 16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини ва 16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини бериш тартиби тўғрисида”ги низом талабига кўра, фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ва уларнинг қонуний вакиллари паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжатини эҳтиётлаб сақлаши керак.

Паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини олиб қўйиш (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), шунингдек гаровга топшириш ва бошқа шахсларга бериш тақиқланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига кўра, фуқаролар­дан паспортларини қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёки пас­портларни гаровга олиш энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Натижани яхшилашга имкон бору, шароит йўқ

  Ишлаган, меҳнат қилган инсон қадр топишига жорий йил маҳалла тизими ходимлари куни яна бир карра амин бўлдим. Касб айёмимиз мен учун икки ҳисса қувончли, қўшалоқ байрамга айланиб кетди. Президент…