Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Фарзанд туғилгандан сўнг 30 кундан кейин ишга қайтса бўладими?

МЕҲНАТ КОДЕКСИНИНГ 239-МОДДАСИГА АСОСАН, ИЖТИМОИЙ ТАЪТИЛЛАР ҲАР ЙИЛГИ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИДАН ТАШҚАРИ БЕРИЛАДИ. ХОДИМ ТОМОНИДАН БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТЛАРДА ФОЙДАЛАНИЛМАГАН ИЖТИМОИЙ ТАЪТИЛ БОШҚА МУДДАТГА ЎТКАЗИЛИШИ МУМКИН ЭМАС.

— Маълумки, қонунчиликда фарзанд дунёга келгач, аёлларга туғруқ таътили берилади. Аммо маҳалладаги айрим аёллар мана шу таътил даврида ҳам ишга қайтишади. Айтингчи, шундай вазиятда фойдаланилмаган таътил кунлари бошқа муддатга ўтказиб бериладими?

Зоҳидахон АҲМАДАЛИЕВА,

Булоқбоши туманидаги

“Дўлана” маҳалласи раиси.

Лазиз ҚАРШИЕВ,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бошқарма бошлиғи:

— Меҳнат кодексининг 404-моддасига асосан, аёлга туғруққача етмиш календарь кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

Ҳомиладорлик ва туғиш учун бериладиган таътил қонунчиликда ижтимоий таътил деб аталади.

Меҳнат кодексининг 239-моддасига асосан, ижтимоий таътиллар ҳар йилги меҳнат таътилидан ташқари берилади. Ходим томонидан белгиланган муддатларда фойдаланилмаган ижтимоий таътил бошқа муддатга ўтказилиши мумкин эмас. Ижтимоий таътилларни жамлаб ҳисоблашга ва пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Маҳалла-кўй нима дейди?

  Президент таклифи маҳаллани жамиятнинг  маънавий қиёфасига айлантириш бўйича янги ҳаракатни юзага келтирди Ҳар қандай инсон остона босиб, кўчага чиқиши билан уни маҳалласи қарши олади. Яхши кунида елкадош, тушкун вақтида…