Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

Сиз нечта тил биласиз?

 

Ўзга тилни ўрганган инсон ҳам ўзгаради

Тил — халқларни бир-бирига боғловчи ва бир-биридан ажратиб турувчи ўзига хос ҳодиса. Ҳар қандай инсон қанчалик кўп тил билса, тараққиёт йўлидан шунчалик тез ва изчил бора олади.

Юртбошимиз таъкидлаганидек, мамлакатимизда хорижий тилларни ўргатиш бўйича келажак учун мустаҳкам пойдевор бўладиган янги тизимни йўлга қўйишнинг вақти келди. Биз рақобатдош давлат қуришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйган эканмиз, бундан буён мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юрти битирувчилари камида 2 та чет тилини мукаммал билишлари шарт. Бу қатъий талаб ҳар бир таълим муассасаси раҳбари фаолиятининг асосий мезонига айланиши лозим.

Канадалик психолингвист олим Франк Смит “Чет тилларини ўрганиш инсонга бошқа тилни билишдан ҳам кўпроқ нарса, яъни янги дунёни  билиш имконини беради”, деган. Бирор киши чет тилини ўрганишга шўнғиганда, у нафақат янги сўзлар ва грамматикани ўрганади, балки атрофдаги дунёни тафаккур ва идрок этишнинг янги уфқларини очади. Тил орқали бошқа маданият билан ўзаро муносабат дунёқарашларнинг хилма-хиллиги ва кўп қирралилигини англаш имконини беради. Бу ўзингизни ва бошқаларни яхшироқ тушунишга ёрдам беради.

Чет тилини ўрганиш бағрикенглик ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантиришга хизмат қилади. Флоренс Найтингел айтишича, “Чет тили бизни нафақат турли сўзларда гапиришга, балки турли ғоялар билан фикрлашга ҳам ўргатади”. Бошқа тилларда сўзлашувчилар билан мулоқот қилиш имкониятини яратиш орқали биз онгимизни янги ғоялар, анъаналар ва қадриятларга очамиз. Турли маданиятларни ўрганиш глобал жамиятнинг шаклланишига олиб келади.

Бундан ташқари, чет тилини ўрганиш инсоннинг когнитив қобилиятлари ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришга ёрдам беради. Янги тилни ўрганишимиз билан миямиз фаоллашади, хотира, эътибор ва мантиқий фикрлаш яхшиланади. Бу жараён нафақат инсоннинг ўзини камол топишига ёрдам беради, балки бутун жамият тараққиётига ҳисса қўшади.

Шундай қилиб, чет тили жамият ва шахсларнинг маънавий дунёсини шакллантиришда муҳим ўрин тутади, маданий бойитиш, маданиятлараро тушуниш ва шахс ривожланишига хизмат қилади. Чет тилларини ўрганиш халқаро ва шахслараро даражада уйғун муносабатларни ўрнатиш учун зарурдир, чунки тилни билиш бир-бирингизни ва бутун дунёни тушунишнинг калитидир.

Азиза ШАРИПОВА,

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги

Тошкент ахборот технологиялари

университети Чет тиллар кафедраси

 мудири, ф.ф.ф.д (PhD), доцент

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Илмли аёл – жамият кўзгуси

  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблeяси 2013 йил 20 дeкабрда “Тараққиёт мақсадларидаги фан, тeхника ва инновациялар” тўғрисида рeзолюция қабул қилди. Ҳужжатда ушбу соҳада гeндeр тeнгликни таъминлаш кафолати сифатида исталган ёшдаги…