— Бирга яшамаса ҳам, хотин эридан алимент ундириши мумкинми? Чунки айрим оилаларда гарчи эр-хотин бирга яшаса-да, эр фарзанд таъминоти учун маблағ ажратмайдиган воқеага гувоҳ бўляпмиз.
Баҳодир МАДАЛИЕВ,
Боғдод туманидаги “Конизар” маҳалласи раиси.
Аброрбек ЭЪЗОЗХОНОВ,
“Мадад” НТТ ҳуқуқшуноси:
— Оила кодексининг 96-моддасида ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шартлиги белгиланган. 97-моддада таъминот беришда ота-онага бирдек мажбурият юклатилиши назарда тутилган. Яъни, ота-онанинг ҳар иккиси болага алимент бериш тенг масъул.
Кодекснинг 136-моддасига кўра, алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Яъни, алимент олиш ҳуқуқи вужудга келганидан бошлаб, улардан бири болаларига ихтиёрий таъминот бермай келаётган иккинчисидан суд тартибида алимент талаб қилиши мумкин. Гарчи улар бирга яшаётган бўлса ҳам, суд бу аризани кўриб чиқади ва қонуний қарор чиқаради.