Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Ойлик ошиши алиментга таъсир кўрсатадими?

АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИ БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТИДА ИШЛОВЧИ ХОДИМ БЎЛСА, ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАЛАРИНИНГ МОДДИЙ ТАЪМИНОТИ УЧУН ҲАР ОЙДА ТЎЛАБ КЕЛАЁТГАН АЛИМЕНТ МИҚДОРИГА ОЙЛИГИНИНГ ОШГАН ҚИСМИГА МОС РАВИШДА ҚЎШИМЧА МАБЛАҒ ТЎЛАЙДИ.

— 1 декабрдан ойлик маошлар ошди. Ўз навбатида турли жарималар миқдори ўзгарди. Айтингчи, бу жараёнда алимент миқдори ҳам ошадими? Агар шундай бўлса, қанчага ошиши мумкин?

Ғофур ГУЛОВ,

Вобкент туманидаги

“Чангарон” маҳалласи раиси.

Фарруз ЖЎРАЕВ,

Адлия вазирлиги масъул ходими:

— Президент фармони асосида 1 декабридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маоши, нафақа ва пенсиялар миқдори оширилди. Бунга мутаносиб равишда базавий ҳисоблаш миқдорига боғлаб қўйилган жарималар миқдори ҳам кўтарилди. Жумладан, ойликлар оширилиши алимент тўловчиларнинг вояга етмаган болаларга тўлаётган алимент миқдорига таъсир кўрсатади.

Масалан, алимент тўловчи бюджет ташкилотида ишловчи ходим бўлса, вояга етмаган болаларининг моддий таъминоти учун ҳар ойда тўлаб келаётган алимент миқдорига ойлигининг ошган қисмига мос равишда қўшимча маблағ тўлайди. Мисол учун, алимент тўловчи 3 миллион сўм ойлик олади ва икки нафар фарзанди учун суд қарорига кўра ва Оила кодексининг 99-моддасида кўрсатилган миқдор бўйича 3 миллион сўмнинг учдан бир қисмини, яъни 1 миллион сўм алимент тўлайди, дейлик. 1 декабрдан бошлаб унинг ойлиги 7 фоизга кўпайиб, 3 210 000 сўм бўлса, у олдиндан ҳар ойда тўлаб келаётган алиментига ойлигининг ошган қисмининг учдан бирини (70 000 сўм) қўшиб тўлай бошлайди. Яъни ойликлар оширилишидан олдин 3 миллион сўм ойлик оладиган шахснинг ойлиги шу ойдан бошлаб 7 фоиз ошгани ҳисобига 3 210 000 сўм бўлди ва энди у икки нафар фарзанди учун ойлигининг учдан бир қисми сифатида 1 070 000 сўм алимент тўлаши керак.

Ҳеч қаерда ишламайдиган алимент тўловчилар Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи ойликлар ошгани ҳисобига қанча бўлганини аниқлаганидан сўнг, Оила кодексининг 140-моддасида кўрсатилган тартибда, ўша ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб, алиментни аввалгидан ошиқроқ миқдорда тўлай бошлайди.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан четда қолдирамиз. Аслида, болада ижобий ёки салбий хислатларнинг шаклланишида оила даврасида айтилган гаплар ва муҳокама қилинган мавзулар ҳал қилувчи…