Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Томчилатиб суғорганга қандай имтиёзлар бор?

БУНДАН ТАШҚАРИ, СОЛИҚ КОДЕКСИ 428-МОДДАСИГА АСОСАН, ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЕРЛАР — ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛГАН ОЙНИНГ БОШИДАН ЭЪТИБОРАН БЕШ ЙИЛ МУДДАТГА ЕР СОЛИҒИДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИ.

— Маҳалламизда боғдорчилик, узумчилик, иссиқхона хўжалиги яхши ривожланган. Деярли барча хонадонларда ихчам иссиқхона ва боғлар бор, янгилари бунёд этиляпти. Сўнгги йилларда кузатилаётган сув тақчиллиги айни соҳага ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмаяпти. Шу боис кўпчилик томчилаб суғориш тизимини жорий этмоқчи. Айтингчи, бу борада қандайдир солиқ имтиёзи ёки субсидиялар бериладими? Янги боғ ташкил қилганларга-чи?

Машрабжон ЖЎРАЕВ,

Ёзёвон туманидаги

“Сойёни” маҳалласи раиси.

Даврон ҲОШИМОВ,

Солиқ қўмитаси масъул ходими:

— Вазирлар Маҳкамасининг “Узумчилик, боғдорчилик, иссиқхона хўжаликларини юритувчи ва виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, жорий қилинган томчилатиб суғориш технологияси учун базавий ҳисоблаш миқдорини сифатлилик даражаси асосида белгиланадиган коэффициентга кўпайтирган ҳолда (базавий ҳисоблаш миқдори ҳар бир гектар мевали экинлар учун 6 миллион сўм ҳамда узум учун 8 миллион сўм қилиб белгиланади) субсидия берилади.

Қолаверса, яратилаётган ҳар 10 гектар майдондаги узум ва мевали боғлар плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш мақсадида насос станциясини қуришга ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда кўмак кўрсатилади.

Янги интенсив боғ ва токзорларда томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, насос станциясини қуриш ишларини лойиҳалаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир лойиҳага 10 миллион сўмгача, аҳоли яшаш пунктларидан узоқ ҳудудларда жойлашган 10 гектардан кам бўлмаган лалми ва фойдаланишдан чиққан ерларда узум ва мевали боғлар плантацияларини ташкил этиш учун қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси (қуёш, сув, шамол) билан таъминлаш ускуналарини сотиб олиш харажатларнинг 50 фоизигача, бироқ 100 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия ажратилади.

Шу билан бирга, маҳаллий шароитда «in-vitro» усулида етиштирилган ҳар бир дона ток кўчати ва пайвандтагли ток кўчати учун 5 минг сўм миқдорида, узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида бир дона шпалерга 15 минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда, узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линиялари ҳамда виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи, бироқ 300 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия ажратиш белгиланган.

Бундан ташқари, Солиқ кодекси 428-моддасига асосан, томчилатиб суғориш қўлланиладиган ерлар — томчилатиб суғориш тизими жорий этилган ойнинг бошидан эътиборан беш йил муддатга ер солиғидан озод қилинади.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалла идораси керак”

МАҲАЛЛА ХОДИМЛАРИ ИШ ҚУРОЛИ, ЯЪНИ КОМПЬЮТЕР БОРАСИДА БИРОЗ ҚИЙНАЛИШЯПТИ. ИККИТА КОМПЬЮТЕРНИНГ БИРИ ИШЛАМАЙДИ. ШУНИНГДЕК, ЕТАРЛИ ШАРОИТЛАРГА ЭГА ЯНГИ МАҲАЛЛА ИДОРАСИ ЗАРУР.