Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Сув ташиб ичилган тўлов қандай бўлади?

ШУНДАЙ ЭКАН, ЮҚОРИДАГИ ҲОЛАТДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРДАН ИЧИМЛИК СУВ УЧУН ПУЛ ТАЛАБ ҚИЛИШ МУМКИН ЭМАС.

— Маҳалламизда ичимлик сув тармоғи тортилмаган кўчалар бор. Улар аксарият ҳолларда сувни ташиб ичади. Айримлар эса ҳовлисида махсус сув сақлаш қудуғи қуриб олган. Аммо сув таъминоти ходимлари мана шу одамлар ҳам истеъмол қилинган ичимлик сувга тўлов қилишлари кераклигини айтишади. Шу тўғрими? Ташиб ичилган сувга ҳам пул тўлаш керакми?

Рашид ҲАЙДАРОВ,

Ғаллаорол туманидаги

“Лалмикор” маҳалласи раиси.

 

Шахзод МАЖИДОВ,

“Мадад” ННТ етакчи мутахассиси:

— Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг 2-иловасида тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари”нинг 15-бандига кўра, истеъмолчиларга (субистеъмолчиларга) сув бериш ва улардан оқова сувларни қабул қилиш фақат канализация хўжалиги ташкилотлари билан истеъмолчи (субистеъмолчи) ўртасида тузилган шартнома мавжуд бўлгандагина амалга оширилади.

Ушбу қоидаларнинг 98-бандига мувофиқ, канализация хўжалиги ташкилотининг истеъмолчилар билан, шунингдек, истеъмолчиларнинг субистеъмолчилар билан етказиб берилган сув ва қабул қилинган оқова сувлар учун ҳисоб-китоблари тузилган шартнома асосида бажарилади. Шунингдек, истеъмолчиларнинг тегишли гуруҳлари учун қонунчиликка мувофиқ белгиланган тарифлар бўйича, ҳисоб-китоб даври учун сувни ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичлари асосида амалга оширилади.

Шундай экан, юқоридаги ҳолатда истеъмолчилардан ичимлик сув учун пул талаб қилиш мумкин эмас.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Олган ҳам, берган ҳам айбдор

Сочларига оқ оралаган, ёши элликдан ошиб олтмишга қараб кетаётган бу ёшга ҳаётининг қолган қисмини яхшилик ва хайрли ишларга бағишлаб, чиройли яшашни ният қилиш ярашади. Лекин ақл ёшдамас, бошда деганлари чин…