Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Меҳмон уйини онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкинми?

ШУНИНГДЕК, “МЕҲМОН УЙЛАРИ, ХОСТЕЛЛАР, ЎТОВЛИ ВА ЧОДИРЛИ ОРОМГОҲЛАРНИ РЕЕСТРГА КИРИТИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШНИНГ МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ” ТАСДИҚЛАНДИ.

— Яқинда маҳалламиз “Туризм қишлоғи” мақомини олди. Ҳудудда туризм инфратузилмаси ривожлантирилди, турли хизмат кўрсатиш шохобчалари ишга туширилди, 50 ўринли меҳмонхона, 200 ўринли санаторий, 23 та меҳмон уйи очилди. Аҳоли орасида меҳмон уйларини ташкил этишга қизиққанлар кўп. Айтингчи, уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун онлайн мурожаат қилиш мумкинми?

Ўрозбой МИРЗАЕВ,

Сариосиё туманидаги

“Сангардак” маҳалласи раиси.

Муҳайё ҲАЙИТОВА,

Туризм қўмитаси бўлим бошлиғи:

— Оилавий меҳмон уйи – меҳмон уйида уй эгасининг оила аъзолари билан бирга яшаш тамойили бўйича бир вақтнинг ўзида 10 нафаргача ташриф буюрувчиларга (туристларга) вақтинча яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатувчи, шунингдек, ҳар бир яшовчи шахсга 3 метр квадрат ҳисобидан тўғри келадиган тураржой майдонига эга бўлган хусусий уй-жой объекти саналади.

Ҳукуматнинг 2023 йил 27 ноябрдаги тегишли қарори билан тасдиқланган “Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Низомга кўра, меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолияти уларни Туризм қўмитаси томонидан юритиладиган Реестрга киритиш ва Реестрдан кўчирма бериш орқали ташкил этилади.

Меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этишда тегишли шароитлар яратилган бўлиши шарт. Хусусан, уларда санитария-гигиена қулайликлари бўлиши, туристлар хавфсизлиги таъминланиши, уйга киришда ўзбек, рус ва инглиз тилларида маълумотлар тахтаси, умумий фойдаланиш учун мобиль ёки стационар телефон алоқаси мавжуд бўлиши, “E-mehmon” электрон дастурига уланиш имконияти, хоналарда яшаш учун барча шароитлар мавжуд бўлиши зарур.

Қарор билан, шунингдек, “Меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни Реестрга киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди. Бунда меҳмон уйи, хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳ фаолиятини ташкил этиш истагини билдирган шахс (ариза берувчи) давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтади. Сўровнома тўлдирилиб, унга тегишли ҳужжатлар илова қилинади.

Туризм қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари (ваколатли орган) ҳужжатларни олган кундан бошлаб 3 иш куни давомида кўриб чиқади ҳамда ўрганиб чиқиш натижаси юзасидан далолатнома расмийлаштирилади. Давлат хизмати бепул кўрсатилади.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Ариқ сувини тиндириб ичардик”

АВВАЛЛАРИ СУВНИ ҚЎШНИ МАҲАЛЛАЛАРДАН ТАШИБ КЕЛАРДИК. БЎЛСА-КУ, ЯХШИ, БЎЛМАСА, АРИҚДАГИ СУВНИ ТИНДИРИБ ИЧГАН ПАЙТЛАРИМИЗ ҲАМ БЎЛГАН. АЙРИМ ҲОЛЛАРДА МАҲАЛЛАМИЗГА ҲАМ СУВ КЕЛГАН, БИРОҚ ТАЪМИНОТДАГИ УЗИЛИШЛАР ТУФАЙЛИ ҚУВОНЧИМИЗ УЗОҚҚА ЧЎЗИЛМАГАН.