Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Ходим розилигисиз ойлигидан ушлаб қолиш мумкинми?”

АМАЛДАГИ МЕҲНАТ КОДЕКСИДА БУНГА РУХСАТ БЕРИЛГАНМИ? ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ХОДИМНИНГ РОЗИЛИГИДАН ҚАТЪИЙ НАЗАР, МЕҲНАТ ҲАҚИДАН УШЛАБ ҚОЛИНИШИ МУМКИН?

— Баъзида фуқароларнинг иш ҳақидан уларнинг розилигини олмай ушлаб қолиш ҳолларни учраб туради. Амалдаги Меҳнат кодексида бунга рухсат берилганми? Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъий назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин?

Абдували БОЗОРОВ,

 Зарбдор туманидаги “Навоий” маҳалласи раиси.

Лазизбек ҚАРШИЕВ,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бошқарма бошлиғи:

— Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин. Лекин, Меҳнат кодексининг 164-моддасида ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар хам келтирилган.

Булар қуйидагилардир:

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;

суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;

иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;

ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда;

ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;

Ҳодимга интизомий жазо сифатида қўлланган жаримани ундириш учун.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Олган ҳам, берган ҳам айбдор

Сочларига оқ оралаган, ёши элликдан ошиб олтмишга қараб кетаётган бу ёшга ҳаётининг қолган қисмини яхшилик ва хайрли ишларга бағишлаб, чиройли яшашни ният қилиш ярашади. Лекин ақл ёшдамас, бошда деганлари чин…