Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Оналар пенсияга имтиёзли чиқади, агар…

ЮҚОРИДАГИ ҚОНУННИНГ 2-МОДДАСИГА АСОСАН, ДАВЛАТ ПЕНСИЯЛАРИ ЁШГА ДОИР, НОГИРОНЛИК ВА БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛИК ТУРЛАРИГА БЎЛИНАДИ.

— Маҳалламизда 3 нафар аёл болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаб келмоқда. Қонунчиликда улар пенсияга бошқалардан эрта чиқиши белгиланганми? Агар шундай имтиёз бор бўлса, бу аёллар ариза билан мурожаат қилиши керакми ёки тўғридан-тўғри имтиёзли пенсияга чиқадими?

Мансур РЎЗИБОЕВ,

Қўшробот туманидаги

“Қийқим” маҳалласи раиси.

Суҳробжон РАҲМОНОВ,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси ходими:

— Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси давлат пенсия таъминотини ташкил этишда “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонун ва пенсия таъминотига оид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ иш олиб боради.

Юқоридаги қонуннинг 2-моддасига асосан, давлат пенсиялари ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик турларига бўлинади.

Қонуннинг 7-моддасига биноан, аёллар 55 ёшга тўлганда ва иш стажи 20 йил бўлганда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар. 12-моддасига кўра, умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи ҳам мавжуд. Унга кўра, охирги иш жойидан қатъи назар, бир қатор тоифадаги фуқаролар ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади. Жумладан, қонуннинг 12-моддаси «з»-бандига мувофиқ, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни 8 ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда 50 ёшдан пенсияга чиқишлари мумкин.

Демак, болаликдан ногиронлиги бўлган болаларни камида 8 йил тарбиялаган оналар пенсияга бошқалардан 5 йил олдин чиқиши мумкин. Фақат 50 ёшга тўлгунига қадар камида 20 йиллик меҳнат стажи бўлиши керак. Энг муҳими, бу тоифага тўғри келадиган фуқаролар имтиёзли ҳуқуқи пайдо бўлган кундан Пенсия жамғармасига ариза билан мурожаат қилиши лозим. Шундан сўнг ҳужжатлар белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан четда қолдирамиз. Аслида, болада ижобий ёки салбий хислатларнинг шаклланишида оила даврасида айтилган гаплар ва муҳокама қилинган мавзулар ҳал қилувчи…