Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Менинг биринчи уйим” дастури қачон бошланади?

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ, 2023 ЙИЛ 5 АПРЕЛЬ САНАСИДА ПРЕЗИДЕНТ РАИСЛИГИДА БЎЛИБ ЎТГАН ВИДЕОСЕЛЕКТОР ЙИҒИЛИШИДА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ ЗАНГИОТА ТУМАНИДА 36 ГЕКТАРЛИК МАЙДОНДА “МЕНИНГ БИРИНЧИ УЙИМ” ДАСТУРИ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ ҚАЙД ЭТИЛГАНДИ.

— Президентимиз Мурожаатномада тураржойга эҳтиёжи бор ва ёш оилалар учун “Менинг биринчи уйим” дастури ишга тушиши ҳақида айтганди. Айни дастур бўйича ишлар бошландими? Қайси ҳудудларда арзон уйлар қурилади?

Яраш РАҲМОНОВ,

Жондор туманидаги

“Ибн Сино” маҳалласи раиси.

Саидносир УСМОНОВ,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати раҳбари:

— Дастур бўйича ҳали бирорта ҳудудда ишлар бошланмади. Бироқ жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган “Менинг биринчи уйим” дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан, “Менинг биринчи уйим” дастурининг биринчи босқичи тажриба-синов тариқасида Зангиота туманидаги “Туркистон” маҳалласида бошланиши белгиланяпти. Дастур доирасида амалга ошириладиган қурилиш ишларини мувофиқлаштириш учун “Менинг биринчи уйим” дастурини амалга ошириш дирекцияси ташкил этилади.

Қуриладиган уй-жойлар аҳолига имтиёзли ва бозор шартларда реализация қилинади. Хусусан, имтиёзли уй-жойлар охирги 5 йил давомида мулк ҳуқуқи асосида уй-жойга эга бўлмаган оилаларга, 15 фоиз миқдорда бошланғич тўлов асосида 20 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шартларида ажратилади.

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга имтиёзли уй-жойлар бўйича бошланғич тўловининг бир қисмини қоплаш учун – қатъий белгиланган 32 миллион сўм миқдорида, ойлик тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – беш йил давомида ҳар ойлик қатъий белгиланган 1 миллион сўм миқдорида субсидиялар берилади.

Қарор лойиҳасига кўра, Дастурнинг амалга оширилишида Туркия Республикаси давлат уй-жой бошқармаси (TOKI) билан ҳамкорлик қилиинади. TOKI Туркияда кам ва ўрта даромадли оилалар учун ижтимоий уйлар қуриш бўйича катта тажрибага эга. Шу билан бирга, кўп квартирали уй-жойлар, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилма объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш ишларини амалга оширадиган тадбиркорлик субъектлари тендер савдолари асосида аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 5 апрель санасида Президент раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 36 гектарлик майдонда “Менинг биринчи уйим” дастури амалга оширилиши қайд этилганди. Дастур доирасида 2,5 мингта оила учун 58 та кўп қаватли уй қурилади. Ушбу уйлардаги 2 ва 3 хонали хонадонлар учун ойлик тўлов миқдори амалдаги субсидияли ипотека тўловларидан арзон бўлиши айтилганди.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Сиртқи таълим масаласида маҳалламиз аёлларининг баҳси

    Кечки маҳал ишдан қайтаётсам, маҳалламиз аёллари кўча бошида тўпланишиб, қизғин муҳокама билан банд экан. Одатдагидек салом-аликдан сўнг уларнинг даврасига қўшилдим. “Ана, айни вақтида келди. Бафуржа домиланинг ўзидан сўраб…