Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Раислар моддий ёрдамни қаердан олади?”

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК БЎЛИМИДАГИЛАР ЭСА, СМЕТАДА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИЛСИН, ДЕГАН ЖОЙИ ЙЎҚЛИГИНИ ТАЪКИДЛАШДИ. МОЛИЯ БЎЛИМИ ЙИЛЛИК СМЕТАГА ҚЎЙИБ БЕРМАБДИ.

“Маҳалла раиси лавозимида ишлаб келаётганимга ҳам бир ярим йилдан ошди. Шу давр оралиғида жуда кўп маҳалла раислари меҳнат таътилига чиқишди. Тартибга кўра, улар моддий ёрдам олиши белгиланган бўлса-да, амалда бундай бўлмади.

Маълумки, “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонига кўра, «Маҳалла» фонди маблағлари ҳисобидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларига бир йилда бир марта тўланадиган лавозим маоши миқдоридаги моддий ёрдам харажатларини молиялаштириш билан боғлиқ харажатлар тўлаб бероилиши назарда тутилган. Мана шу фармон асосида “Маҳалла” жамғармаси туман бўлимига мурожаат қилсак, жамғарма тугатилганини айтишди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимидагилар эса, сметада моддий ёрдам берилсин, деган жойи йўқлигини таъкидлашди. Молия бўлими йиллик сметага қўйиб бермабди. Айни вақтда раислар кимга мурожаат қилишни билмай сарсон юрибмиз. Ахир раис маҳаллада бешликка бош бўлса, ҳамма сўров ва топшириқларга жавобгар ҳисобланса, энг кам ойлик маошни олса, яна устига устак моддий ёрдам ҳам берилмаса, шу адолатданми? Бу ҳолатдан маҳалла раислари жуда норози. Ҳатто ишлаш иштиёқи сўниб бораётган раислар ҳам йўқ эмас.

Иккинчи масала — Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарорида ҳам раисларни моддий рағбатлантириш кўзда тутилган. Аммо бу масалада ҳам моддий рағбатлантириш пуллари тўлаб берилмаяпти”.

Дилмурод ХУДОЙБЕРДИЕВ,

Олтиариқ туманидаги

Ибн Сино номидаги маҳалла раиси.

 

Таҳририятдан: Мурожаат бўйича «Маҳалла» хайрия жамоат фонди матбуот котиби Ҳасан Саломовдан изоҳ сўрадик. Масъулнинг айтишича, фонднинг туман бўлинмалари иқтисодий жиҳатдан қийин аҳволга тушиб қолган. Шу сабабли баъзи туманларда маҳалла ходимларига йилига бир марта бериладиган моддий ёрдам пулларини бериш кечикиб қоляпти. Аммо ҳисоб-рақамида пули бор бўлинмалар маҳалла раисларига моддий ёрдам пулларини ўз вақтида тўлаб келяпти.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан четда қолдирамиз. Аслида, болада ижобий ёки салбий хислатларнинг шаклланишида оила даврасида айтилган гаплар ва муҳокама қилинган мавзулар ҳал қилувчи…