Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Уй “снос”га тушганини қандай аниқлаш мумкин?

АРИЗА БЕРУВЧИ БИНО ВА ИНШООТ ТАШҚИ КЎРИНИШИНИ ЎЗГАРТИРИШНИ КЕЛИШИШ УЧУН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗЛАРИГА ЎЗИ КЕЛИБ МУРОЖААТ ЭТАДИ ЁКИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИДА (КЕЙИНГИ ЎРИНЛАРДА — ЯИДХП) ДАВЛАТ ХИЗМАТИДАН ЭЛЕКТРОН ТАРЗДА ФОЙДАЛАНИШ УЧУН РЎЙХАТДАН ЎТАДИ.

— Маҳалладошимиз шаҳар марказидан уй сотиб олмоқчи. Нархи ва жойлашувчи жуда қулай, лекин тасдиқланмаган маълумотга кўра, бу уй сносга тушган. Мана шу маълумотни аниқлаш тартиби қандай бўлади? Фуқаро расмий тарзда бу ҳақда маълумот олиши мумкинми?

Феруза РАҲМАТОВА,

 Асака туманидаги “Камолот” маҳалласи раиси.

Нодирбек ИКРОМОВ,

“Мадад” ННТ бош мутахассиси:

— Бу каби саволларга Вазирлар Маҳкамасининг “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида батафсил жавоб берилган. Жумладан, ушбу қарор билан кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 7-иловага мувофиқ тасдиқланган.

Унга кўра, ариза берувчи бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади. Маълумотнома олиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъий назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин. Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва қабул қилинган кун ҳисобланади.

Ваколатли орган сўровнома тушган ва тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб уч иш куни мобайнида сўровномада кўрсатилган объектнинг кадастр рақами орқали Кадастр агентлигининг ахборот тизими билан интеграция қилинган Қурилиш вазирлигининг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига кириб реал вақт режимида кўчмас мулк объектининг жойлашган жойини аниқлайди.

Ваколатли орган Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича объект бузилишга тушган ёки тушмаганлигини ўрганади. QR-код қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёхуд ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади. Давлат хизматлари марказлари маълумотнома келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақида электрон хабардор қилади. Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга маълумотномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида тақдим этади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЙИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим суммаси (5 фоиз)нинг 90 фоизи миқдорида ундирилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик хизмат кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалла иши бирдамликни талаб қилади”

  Маҳалламизда 1 889 нафар аҳоли яшайди. Уларнинг аксарияти ҳудуддаги бозорда савдо-сотиқ билан шуғулланади. Хотин-қизлар тикувчилик соҳасида касаначилик асосида иш билан банд. Ўтган йили 12 нафар фуқарога тадбиркорлик учун имтиёзли кредит…