Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Меҳнат дафтарчаси йўқолса, стаж қандай ҳисобланади?

2005 ЙИЛДАН КЕЙИНГИ МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ БЎЙИЧА СТАЖНИ ТАСДИҚЛАШ УЧУН АРХИВ МАЪЛУМОТЛАРИ ЗАРУР БЎЛМАЙДИ. МЕҲНАТ СТАЖИНИ ТАСДИҚЛАШ ВА ПЕНСИЯ ҲИСОБЛАШ УЧУН ИШ ҲАҚИ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШДА ИДОРАЛАРАРО ЭЛЕКТРОН МАЪЛУМОТ АЛМАШИШДАН ФОЙДАЛАНИЛАДИ.

— Меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Айрим ҳолларда у қандайдир сабаб туфайли йўқолиб қолса, пенсияга қандай қилиб чиқиш мумкин? Бу ҳолатда стаж қандай ҳисобланади?

Гулнора НАРЗИЕВА,

Қоровулбозор туманидаги

«Бўзачи» маҳалласи раиси.

Бахриддин ЗИЯТОВ,

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бош мутахассиси:

— 2005 йил 1 январдан олдинги даврлар учун иш стажи меҳнат дафтарчасида мавжуд ёзувлар асосида, бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланади. Меҳнат дафтарчаси ёки ундаги ёзувлар бўлмаган, нотўғри ёзилган тақдирда, иш стажи архив маълумотлари, буйруқлардан кўчирмалар, меҳнат шартномалари ва бошқа ҳужжатлар орқали тасдиқланиши мумкин. Бундан ташқари, архив маълмуотлари бўлмаган ҳолатда меҳнат фаолиятлари тўғрисидаги маълумотлар суд тартибида фуқароларнинг кўрсатмаларига асосан ҳам қабул қилинади.

2005 йилдан кейинги меҳнат фаолияти бўйича стажни тасдиқлаш учун архив маълумотлари зарур бўлмайди. Меҳнат стажини тасдиқлаш ва пенсия ҳисоблаш учун иш ҳақи миқдорини аниқлашда идоралараро электрон маълумот алмашишдан фойдаланилади.

Шу тариқа пенсияни расмийлаштиришда 2005 йилгача амалга оширилган меҳнат фаолияти бўйича стажни қоғоз шаклидаги ҳужжатлар билан, 2005 йилдан кейинги стажни эса электрон маълумотлар билан тасдиқлаш мумкин.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалла еттилиги” фаолиятини раис баҳолайди

    Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 мартда “Маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори фаолиятини энг…