Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Кимлар револьвер кредит олиши мумкин?

ЯЪНИ АВВАЛ ОЛИНГАН КРЕДИТ ТЎЛОВИДА МУАММОСИ БЎЛМАГАНЛАРГА ҚАЙТА-ҚАЙТА КРЕДИТ ОЛИШ ИМКОНИ ЯРАТИЛГАН.

— Маълумки, маҳалладаги “Ҳоким ёрдамчиси” тавсияси асосида, тадбиркорликни қвўллаб-қувватлаш мақсадида кредитлар ажратиб келинмоқда. Бу жараёнда кредит олган фуқаро қайта мурожаат қилиши мумкинми? Кимларга ва қандай шартлар билан қайта кредит берилади?

Шоирахон МУҲАММАДРАҲИМОВА,

Қўқон шаҳридаги “Марғилон дарвоза” маҳалласи раиси.

Нажмиддин СУЛАЙМОНОВ,

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги бош мутахассиси:

— Дарҳақиқат, “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида жалб қилинган ҳар бир касаначи учун 2 миллион сўмгача, бироқ жами 300 миллион сўмгача йиллик 14 фоиз ставкада, 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга револьвер кредитлар ажратилиши белгиланган. Яъни аввал олинган кредит тўловида муаммоси бўлмаганларга қайта-қайта кредит олиш имкони яратилган. Яъни, дастурлар доирасида илгари олинган кредитларидан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредит тўловларини ўз вақтида тўлаган кичик тадбиркорлик субъектларига фаолиятини янада кенгайтириш учун мазкур кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат этилади. Кредит маблағлари тадбиркорлик субъектларининг талабига биноан касаначиларнинг банк карталарига ўтказиб берилади.

 

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

МУАММО «Чиқиндининг ҳидига сира чидаб бўлмаяпти…»

БУ МАСАЛАДА КОМБИНАТ ДИРЕКТОРИДАН ТОРТИБ, САНИТАРИЯ ТАШКИЛОТЛАРИГАЧА БИР НЕЧА МАРОТАБА МУРОЖААТ ҚИЛДИК. ЖАВОБ БЎЛМАДИ.