Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

-+=

“Маҳаллага туристлар машрутини йўлга қўйиш керак”

БОР ИМКОНИЯТДАН ФОЙДАЛАНИБ, АҲОЛИ ДАРОМАДИНИ ОШИРИШ МАҚСАДИДА ҲУДУДДА ТУТ ШИННИСИНИ ҚАДОҚЛАШ КОРХОНАСИ, ТУТЗОРЛАРГА ТУРИСТЛАР МАРШРУТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ТАКЛИФИ БИЛДИРИЛГАН, БИРОҚ ИЖОБИЙ НАТИЖА ЙЎҚ.

Маҳалла “драйвери” – деҳқончилик. Пахта, ғалла, шоли ва полиз маҳсулотлари етиштирилади. 535 та хўжаликнинг 400 тасида қўшимча томорқа хўжаликлари бўлиб, аҳоли истеъмоли уларда ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан парваришланмоқда.

Йигирмадан зиёд хонадонларда иссиқхоналар бўлиб, улар аҳолини  қишин-ёзин помидор, бодиринг каби зарур маҳсулотлар билан таъминламоқда. Йиғинда тут дарахтини экиш ва парваришлаш кенг оммалашган. Аҳоли улардан йилда бир маротаба – май ойида оқ тут ҳосилини йиғиб, бозорга чиқаришади. Тут барги пилла қуртининиг асосий озуқаси бўлиб, авваллари ҳудудда кўп пилла етиштирилган, ҳозир пиллачилик ҳам, фермер хўжаликлари ҳам камайиб кетди.

Бор имкониятдан фойдаланиб, аҳоли даромадини ошириш мақсадида ҳудудда тут шиннисини қадоқлаш корхонаси, тутзорларга туристлар маршрутини йўлга қўйиш таклифи билдирилган, бироқ ижобий натижа йўқ. Бунинг учун, аввало, ички кўчаларни таъмирлаш зарур. Ҳозир 3 километр кўчага қум-шағал аралашмаси ётқизилди. Олтин тупроқ кўчасининг бир километр қисмига тош-шағал тўкилиши зарур. Яна бир муаммо, аҳолини электр энергияси билан таъминлаш учун битта трансформатор ўрнатилиши лозим. Маҳалланинг саккизта асосий кўчасига қувур тортилиб, аҳоли тўлиқ ичимлик сув билан таъминланди. Хонадонларга сув ҳисоблагич қурилмалари ўрнатилди.

Ҳудудда савдо дўконлари, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ривожланмоқда. Аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 20 нафар хотин-қизга тикув машинаси, ёшларга 50 та “муравий”, 15 мотокультиватор берилди. Тикувчилик цехини ташкил этган уч нафар аёлнинг ҳар бири ўн нафаргача хотин-қизни ишли қиляпти.

“Маҳалла бешлиги” учун шароитлар етарли. 2021 йил тадбиркор томонидан икки қаватли бино қурилиб, маҳалла идораси учун биринчи қаватдан жой ажратиб берилган.

Умрбек ПОЛВОНОВ,

Урганч туманидаги “Юқори Жирмиз” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

Тошкент вилоятида “маҳалла еттилиги” қандай ишлаяпти?

    Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев Уюшманинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари, туман-шаҳар бўлимлари раҳбарлари билан учрашди. Унда аҳоли муаммоларини ҳал этиш, “маҳалла еттилиги” ҳамкорлини таъминлаш, ёшлар билан ишлаш,…