Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

ЯТТлар қандай солиқ тўлайди?

ЯТТ РЎЙХТАДАН ЎТГАЧ, МОЛИЯВИЙ ҲАРАКАТ АМАЛГА ОШИРМАСА ҲАМ, БЕЛГИЛАНГАН СОЛИҚЛАРНИ ТЎЛАШИ ШАРТ. БУ СОЛИҚ УМУМИЙ ҲИСОБДА ОЙИГА 580 МИНГ СЎМНИ ТАШКИЛ ЭТАДИ.

— Маълумки, маҳаллаларда янги иш ўринлари ташкил этишда якка тартибда тадбиркорлик субъектларининг ҳиссаси катта. Жумладан, бизда ҳам ҳозирда 176 та ЯТТ фаолият олиб бормоқда. Муаммо шундаки, эндигина иш бошлаган тадбиркорларга ҳам молиявий ҳаракатлар амалга оширмаган бўлса-да, ҳар ойлик солиқ ҳисобланяпти. Шу тўғрими? Қонунчиликда улар қандай солиқ турини ва қанча миқдорда тўлаши белгиланган?

Икромжон УЗОҚОВ,

Ўзбекистон туманидаги “Бозор яйпан”  маҳалласи раиси.

Дилдора ҲОШИМОВА,

Солиқ қўмитаси ахборот хизмати раҳбари:

— Солиқ қонунчилигига кўра, ЯТТлар қатъий белгиланган солиқ тўлайдилар. Қатъий белгиланган миқдорлардаги даромад солиғи давлат рўйхатидан ўтган ойдан кейинги ойдан бошлаб, ҳар ой 15-санасидан кечиктирмай тўланади.

Солиқ кодексининг 385-моддасига кўра, 100 млн. сўмдан ошса, АОС (айланмадан олинадиган солиқ) тўлашга, 1 млрд. сўмдан ошса, ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтади.

Бундан ташқари ЯТТ ижтимоий солиқ ҳам тўлайди. Бунда  ўзи учун ойига камида БҲМнинг 1 баравари – 330 000 сўм, савдо мажмуалари ва бозорларда фаолият юритувчи ЯТТларнинг ёлланма ходимлари учун ойига БҲМнинг 0,5 баравари – 165 000 сўм,  фаолиятнинг бошқа соҳаларида ёлланма ходим учун  йилига БҲМнинг 1 баравари – 330 000 сўм.

Демак, бундан хулоса қилиш мумкинки, ЯТТ рўйхтадан ўтгач, молиявий ҳаракат амалга оширмаса ҳам, белгиланган солиқларни тўлаши шарт. Бу солиқ умумий ҳисобда ойига 580 минг сўмни ташкил этади.

Эслатма! 2023 йил 1 июнь ҳолатига охирги 6 ой мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий белгиланган миқдорлардаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқдан вужудга келган қарзи, ҳамда уларга ҳисобланган пеня ва жарималар суммаси ҳисобдан чиқарилган.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Шаръий никоҳни тартибга солиш керак…”

    Маҳалламизда 2 717 нафар аҳоли истиқомат қилади. Асосий “драйвер” — деҳқончилик ва чорвачилик. 728 та хонадоннинг 80 фоизида иссиқхоналар бор. Уларда аҳоли сабзавот ва кўкат маҳсулотлари етиштириб, йилига қўшимча…