Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

“Кўп йиллик ҳаётий муаммолар ечим топяпти”

МАҲАЛЛАМИЗДАГИ ОЛЧАЗОР КЎЧАСИ ОБОД КЎЧАЛАР ҚАТОРИДАН ЖОЙ ОЛДИ. ЭЪТИБОРЛИСИ, УШБУ КЎЧАДА ИСТИҚОМАТ ҚИЛУВЧИ АҲОЛИ БИРЛАШИБ, ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ ЭВАЗИГА ЎЗ КЎЧАСИГА ТОК ВАЙШЛАРИНИ ЎРНАТИШДИ. ОБОДЛИК ИШЛАРИ ЖАРАЁНИДА КЎЧАГА БЕТОН ҚОРИШМАСИ ЁТҚИЗИЛГАНИ АҲОЛИНИ ЯНАДА МАМНУН ҚИЛДИ.

Маҳалламизда 6 500 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Йиғинимиз вилоятда намуна сифатида танлаб олиниб, “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” тамойили асосида кенг кўламли бунёдкорлик ишларига юз тутди. Бу жараёнларда ҳудуддаги барча хонадонлар обод, кўчаларимиз равон, маҳалламиз файзли бўлишига эътибор қаратилмоқда.

Бугунгача йиғиндаги 26 та эҳтиёжманд, номли дафтарларда турувчи оилаларнинг уйлари таъмирланиб, том қисми ёпиб берилди. Айн пайтда бу уйларга қуёш панеллари ўрнатиш ишлари давом этмоқда. Бу орқали уларни арзон электр энергияси билан таъминлаш баробарида эҳтиёждан ортганини сотиш имконияти яратилади. Худди шундай, маҳалладаги қолган уйлар тартибга келтирилди, атрофи ободонлаштирилди.

Бунёдкорликлар жараёнида манғитликларнинг кўп йиллик ҳаётий муаммоларига ечим топилмоқда. Республика ишчи гуруҳи ва сектор раҳбарларининг амалий ёрдами билан 36 километрлик сув қувурлари тортиш ишлари жадаллик билан олиб бориляпти. Ҳозиргача 25 километрга қувур тортилиб, 500 дан зиёд хонадонга оби-ҳаёт кириб боришига эришилди. Қолаверса, маҳалладаги 10 километр тупроқ йўлларга қум-шағал аралашмаси ётқизилди, 6 километр йўлга асфальт ётқизиш ишларига киришилди.

Муддатини ўтаб бўлган 191 та симёғоч темир-бетон устунларга алмаштирилди. 20 километр узунликдаги электр тармоқлари янгиланди. Газ таъминотини яхшилаш бўйича 2,6 километрлик қувурлар таъмирланиб, 60 метрлик янги тармоқ тортилди. Шу жараёнларда аҳоли эътирозига сабаб бўлаётган оқова сув муаммоси ҳал қилинди. 150 метрдан бешта артезиан қудуқ қазилиб, томорқалардан фойдаланиш имконияти яратилди.

Ҳудуддаги сел йўли маҳаллани иккига ажратиб қўйган эди. Ҳомий ташкилотлар томонидан бу ерга кўприк қуриб берилгани одамларнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилди. Бу жараёнда яна бир муҳим масала ижобий ечим топди. Шу вақтгача маҳалла ўз биносига эга эмас эди. Бугун йиғин учун замонавий бино бунёд этиляпти. Уни шу ой охирига қадар топшириш режалаштирилган. Бу орқали маҳалла “бешлиги”нинг самарали фаолият юритиши учун имконият яратилади.

Бундан ташқари, ҳудуддаги таъмирталаб ҳолатга келиб қолган 17-умумтаълим мактаби, марказий ўйингоҳ қайта таъмирланди. Иккита қабристон ободонлаштирилди. Маҳалла боғи, воркаут майдони ташкил этилди. Яқин орада 2,5 километрлик пиёдалар йўлакчасини қуриш ишлари бошланади. Янги қурилаётган “Жамоатчилик маркази”да кутубхона, қандолат ва тикув цехлари фаолияти йўлга қўйилиши, солиқ органи ва Давлат хизматлари маркази ходимлари учун хоналар ажратилиши кўзда тутилган. Бу орқали одамлар кундалик масалаларига шу ернинг ўзида ечим топилади. Шунингдек, келгусида ички кўчаларни асфальтлаш, тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш ишлари амалга оширилади.

Яна бир гап: маҳалламиздаги Олчазор кўчаси обод кўчалар қаторидан жой олди. Эътиборлиси, ушбу кўчада истиқомат қилувчи аҳоли бирлашиб, имтиёзли кредит эвазига ўз кўчасига ток вайшларини ўрнатишди. Ободлик ишлари жараёнида кўчага бетон қоришмаси ётқизилгани аҳолини янада мамнун қилди. Келгусида қолган кўчаларимизда шундай узум вайшларини кўпайтириш ниятидамиз.

Умуман олганда, бугун манғитликлар маҳаллада, кўчасида, хонадонида бўлаётган ўзгаришлардан мамнун. Ободлик, бунёдкорлик руҳи ҳар бир хонадонга кириб борган. Одамлар “ҳамма нарсани давлат қилиб бериши керак” деган боқимандалик кайфиятига берилмаган, ўз уйи, кўчаси ободлигига ҳисса қўшмоқда, маҳалладаги жараёнларга дахлдорлик ҳисси билан яшамоқда.

Сардор АБДУЛЛАЕВ,

Қамаши туманидаги

“Манғит” маҳалласи раиси.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Ичимлик сув ва маҳалла идораси керак”

МАҲАЛЛАДА ИЧИМЛИК СУВ МУАММО. 1980 ЙИЛ ПАҲЛАВОН МАҲМУД, КАМАЛАК, ДИЁНАТ КЎЧАЛАРИГА ТОРТИЛГАН ҚУВУРЛАРГА СУВ КЕЛМАЙ ҚОЛГАН.