Сўнгги янгиликлар

Оилавий суҳбатларда тарбия куртак очади

    Кўпинча фарзанд тарбияси ҳақида сўз борганда, оилавий суҳбатларнинг аҳамиятини назардан…

Маҳалланинг чегараси аниқ, номи ягона бўлади

    Маҳалланинг чегараси ва номи оддий техник масала эмас. Бу икки…

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАСИ, БУ — ПРЕЗИДЕНТ ОРЗУСИДАГИ МАҲАЛЛА

“ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ХАЛҚ БЎЛИБ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА КЕЛАЖАК ЯРАТАМИЗ!”   Қаҳрамон…

ФИРИБГАРЛАР ПУЛДАН КЎРА КЎПРОҚ НАРСА ЎҒИРЛАЙДИ

ТАҲЛИЛ У бир инсонни маблағидан, бошқасини ишончидан, яна бировни умидидан айиради... Бугун…

Солиқлар вақтида тўланмаса…

АГАР ЮРИДИК ЁКИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ИЖАРАГА ОЛИНГАН ЕР БЎЛСА, СОЛИҚНИ ИЖАРАГА ОЛУВЧИ ЭМАС, ИЖАРАГА БЕРУВЧИ, ЯЪНИ МУЛК ЭГАСИ ТЎЛАЙДИ.

— Маълумки, уй-жой ер, мол-мулк солиғини тўлашнинг охирги муддати 15 октябрь этиб белгиланган. Муддати яқинлашагн сари бизга ҳам бу масалада мурожаатлар кўпаймоқда. Масалан, ижара асосида ерлардан фойдаланаётган тадбиркорлар, жисмоний шахслар солиқ тўламасликларини ҳам айтишади. Ўзи аслида қайси ҳуқуқ шаклида эгалик қилинганда солиқ тўланади? 15 октябргача солиқларни вақтида тўламаганларга қандай жавобгарлик белгиланган?

Суюнқул ТОШПЎЛАТОВ,

Нуробод туманидаги

“Қўрғонча” маҳалласи раиси.

Дилдора ҲОШИМОВА,

Солиқ қўмитаси ахборот хизмати раҳбари:

— Солиқ кодексининг 433-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар ва деҳқон хўжаликлари жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини тўлайди. Шуни таъкидлаш керакки, давлат эгалик ҳуқуқидаги ерда ижара асосида фойдаланаётган бўлса солиқ тўлайди. Агар юридик ёки жисмоний шахслардан ижарага олинган ер бўлса, солиқни ижарага олувчи эмас, ижарага берувчи, яъни мулк эгаси тўлайди. Яъни юридик ёки жисмоний шахслар еридан ижара асосида фойдалансагина солиқ тўламайди.

Шунингдек, 434-моддада қўйидаги ерлар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи объекти ҳисобланиши ҳам кўрсатиб ўтилган.

қишлоқ ва деҳқон хўжалиги учун берилган;

якка тартибда уй-жой қурилиши учун берилган;

жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилик учун берилган:

якка тартибдаги ва жамоа гаражлари эгаллаган;

мерос ёки ҳадя қилинган ва сотиб олинганда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ўтган;

қонунчиликда белгиланган тартибда мулк қилиб сотиб олинган;

тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкалари ҳамда хизмат юзасидан берилган чек ерлар;

кўп квартирали уйларда жойлашган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари эгаллаган ер участкалари.

Ер ва мол-мулк солиқлари ўз вақтида тўланмаса кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,047 фоиз миқдорида пеня ҳисобланади.

Улашиш
Ҳафта давомида
Кўп ўқилганлар

Биласизми?

“Маҳалла идораси йўқ”

“БИРДАМЛИК” МАҲАЛЛАСИ 2020 ЙИЛ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМЛИ МАҲАЛЛАДАН АЛОҲИДА АЖРАЛИБ ЧИҚҚАН. ШУ ВАҚТГАЧА МАҲАЛЛА ИДОРАСИ ЙЎҚ, “МАҲАЛЛА БЕШЛИГИ” МАКТАБНИНГ БИР ХОНАСИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТМОҚДА.