Давлатимиз раҳбари жорий йил 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Қўқон шаҳридаги мурожаатлар таҳлили асосида аҳоли муаммоларини чуқур ўрганиш ва ҳал қилиш борасида қатор вазифалар белгиланган эди. Мазкур топшириқ ижроси бўйича Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва тегишли вазирликлар, қўмиталар, идоралар масъулларидан тузилган Республика ишчи гуруҳи фаолияти натижасида биргина Қўқонда 33 та таълим муассасалари бинолари таъмирланиб, болажонлар фойдаланишига топширилди. Жумладан, давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳи фаолияти билан Қўқоннинг “Шайхон” маҳалласидаги 460 ўринли 19-умумтаълим мактаби биноси ҳам бош-оёқ янгиланиб, муаллимлар ва ўқувчилар ихтиёрига топширилди. “Мингтут” маҳалласидаги минг ўринли 9-умумтаълим мактаби ҳам анча таъмирталаб бўлиб қолганди. Бир-бир ярим ой нари-берисида бу билим даргоҳи ҳам янги ўқув йилига пухта ҳозирлаб берилди. Бу билан мазкур ҳудуддан Президент виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатларда тилга олинган энг катта тизимли масала ҳал қилинди. Мазкур даргоҳларнинг тантанали очилиш маросимларида Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев кенг кўламдаги ушбу бунёдкорлик ишлари орқали ёшларнинг истеъдод ва қобилияти, эзгу интилишларини тўлиқ рўёбга чиқариш, ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда ҳаётда ўз ўринларини эгаллашлари учун давлатимиз раҳбари томонидан муносиб имкониятлар яратиб берилганлигини таъкидлади. Эндиликда ўқувчиларга мактаб даврида яхши ўқиб, вақтдан унумли фойдаланиш муҳимлиги, чет тилларни ўрганиш, компьютер технологиялари ва аниқ фанларни чуқур ўрганиш лозимлиги алоҳида қайд этилди. Президентимизнинг ташрифидан сўнг Қўқонда янги ўқув йили бошланишига қадар ички имкониятлар ҳисобидан таъмирдан чиқарилган муассасаларнинг 15 таси давлат мактабгача таълим ташкилотларидир. Хусусан, куни кеча “Собир Абдулла”, “Калвак гузар”, “Ширин” маҳаллаларида янгиланган болалар боғчалари фойдаланишга топширилди. Агар инсон ҳаёти давомида тўплаган билимларининг 70 фоизини мактабга боргунича олишини инобатга олсак, бу амалий ҳаракатлар Янги Ўзбекистон асоси бўлган “Инсон қадри учун!” ғоясининг ҳаётимиздаги ижобати эканига амин бўламиз. Республика ишчи гуруҳи масъуллари фаолияти билан Қўқон шаҳридаги таълим муассасаларининг наинки ташқи қиёфаси янгиланди, балки улар замонавий асосда ҳам тўлиқ жиҳозланди. Давлат бошқаруви академияси мутахассисларининг ўқув машғулотларида педагогларнинг билим-тажрибаси мустаҳкамланди. Буларнинг барчаси эса таълимнинг ўзига хос “Қўқон тажрибаси”ни яратишга асос бўлмоқда.
Президент Халқ қабулхонаси бошчилигидаги вазирлик-идоралар масъулларидан иборат Республика ишчи гуруҳининг Қорақалпоғистондаги фаолияти давомида мурожаатлар таҳлили асосида тизимли масалалар аниқланиб, ҳал қилиняпти. Бу борада ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож мурожаатчилар бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш, шу билан бирга, маҳаллаларда маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари қамровини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиляпти. Республика ишчи гуруҳининг қисқа фаолияти давомида ҳозиргача 535 нафар фуқаро бандлиги таъминланди. Шундан, 241 нафари бўш иш ўринларига жойлаштирилган бўлса, Нукус шаҳри, Хўжайли, Бўзатов туманларида 68 нафар мурожаатчининг ўзини ўзи банд қилишига кўмаклашилди. Дейлик, Президент Халқ қабулхонаси, Вазирлар Кенгаши, Нукус шаҳар секторлари ўрганишларидан сўнг Нукус шаҳридаги 35 нафар хотин-қизларга субсидия асосида тикув машиналари ва бошқа иш анжомлари олиб берилди. Энди улар ўз маҳалласидаги лидер тадбиркорларга бириктирилиб, ишлаб даромад топиши учун тизим ҳам яратилади. Ёки Қонликўл туманидаги ўрганишлар натижасида юздан ортиқ мурожаатчига уй-жойи учун мулк ҳуқуқини берувчи кадастр ҳужжатлари топширилди. Бу билан уларнинг бу борадаги 15 йиллик муаммоси ҳал қилинди. Қонликўл тумани “Наврўз” овул фуқаролар йиғини аҳолиси эса анчадан бери янги болалар боғчаси қуриб бериш масаласида мурожаат қилиб келарди. Бу борадаги ўрганишлар, таклифга, сўнг лойиҳага айланди. Давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд этишга оид эзгу ташаббуси ижроси жараёнида бу масала ҳам тегишли дастурга киритилиб, мана, бугун овулда замонавий мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Мазкур муассаса 80 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида болажонларга таълим-тарбия бериш учун барча шароит яратилган. Асосийси, бу билан тумандаги мактабгача таълим қамрови 82 фоизга етказилади. Қонликўллик ёшлар билан мулоқотлар ягона Ватан – Янги Ўзбекистонни барпо этишга муносиб ҳисса қўшиш, йигит-қизларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш каби мавзуларда кечди. Мактабларни аъло баҳоларга тамомлаган 19 нафар битирувчига олтин ва кумуш медаллар топширилди. Республика ишчи гуруҳининг Оролбўйидаги фаолияти давом этяпти.
Маҳаллада 2022 йилдан буён ишлаб келаман. Ҳудудимиздаги хонадонлар сони 1 137 та. Аҳоли сони 4 008 нафар. Ўсиш нуқтамиз — кўчатчилик, чорвачилик, хизмат кўрсатиш ва ҳунармандчилик. Анъанага кўра, ўзимга бириктирилган маҳаллани тўлиқ ўрганиш, барча хонадонларни уйма-уй юриш орқали хатловдан ўтказдим. Шу орқали ижтимоий-иқтисодий нуқтаи назардан ташхис қўйиб олдим. Мавжуд бўш иш ўринларини ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг мавсумий ишчиларга бўлган талабини аниқлаш орқали ишсизларни, биринчи навбатда “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари”га кирган ёшлар ва хотин-кизларни бўш(вакант) иш ўринларига жойлаштириш ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилишга эътибор бердим. Шу тарзда ишсиз фуқаролар аниқланиб, бандлиги таъминланди. Ҳозиргача 500 дан ортиқ фуқаро давлат ва нодавлат муассасалардаги бўш иш ўринларига жойлаштирилди. Маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг оилавий тадбиркорлигини ривожлантириш, жумладан уларнинг ҳунармандчилик, касаначилик, томорқадан самарали фойдаланиш, кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги фаолиятини йўлга қўйиши учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит олишига кўмаклашдим. Масалан, “Онлайн маҳалла” платформасига 200 нафар фуқародан тадбиркорлик қилиш истагида аризалар келиб тушган бўлса, шундан 165 нафар фуқарога имтиёзли кредит олиш учун тавсиянома берилди. Жами 4 млрд. сўм кредит ажратилди. Натижада 2022-2023 йиллар мобайнида 25 тадан ортиқ тадбиркорлик субъекти ташкил қилинди. Маҳалланинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, кооперация асосида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган "етакчи тадбиркор”ларга имтиёзли кредитлар ажратишни ташкил этиш, уларга тадбиркорлик билан мустақил шуғулланиш тажрибасига эга бўлмаган фуқароларни ўз фаолиятини йўлга қўйиши учун бириктирдим. Маҳалладаги 45 нафар ишсиз ёшлар ва аёлларни касб-ҳунарга ўқитиш учун тавсиянома бердим. Бундан ташқари, 280 нафардан ошиқ фуқаро ўзини ўзи банд қилди. Маҳалладаги 30 нафар хотин-қиз “Анварова Мубина” ишлаб чиқариш кооперацияга улушдорлик асосида аъзо қилинди. 14 та бўш ер аниқланиб, аукцион орқали сотишга тавсия этилди. Ҳозирда 3 нафар фуқаро ширинликлар тайёрлаш ва сотиш йўналишида тадбиркорлик субъектини ташкил этиш учун бино қурилиши бошланди. 45 нафар фуқарога субсидия олиши учун тавсиянома берилиб, ҳозирда улар тадбиркорлик фаолиятини олиб боряпти. Бундан ташқари, “устоз-шогирд” анъанаси асосида ҳунарманд сифатида рўйхатдан ўтишлари учун тавсиянома берилди. Шу билан бирга “маҳалла еттилиги” билан ҳамжиҳатликда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боряпмиз. Ҳомийлар ва ҳашар йўли билан 1,5 км. йўлларимиз бетон ва асфальтланди. Битта чиқиндихона ташкил этилди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2,5 минг донадан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчати экилди. Шунингдек, 2 дона болалар майдончаси, 45 та тунги ёритиш чироқлари, 10 та кузатув камераси ўрнатилди. 22 март — Маҳалла тизими ходимлари кунини мен ўзгача ҳаяжон билан кутиб олдим. Президентимиз фармони билан 2-даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан мукофотландим. Бу зиммамга улкан масъулият ва ишонч юклаш баробарида янада яхши ишлаш учун рағбат уйғотди. Гуллола МИРЗАЕВА, “Уймовут” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси.
Вазирлар Маҳкамаси фармойишига кўра, 2024 йил 16-18 март кунлари юртимиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди. Ҳашар мамлакатимизда Наврўз умумхалқ байрамини нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш, маҳаллаларни ободонлаштириш мақсадида ташкил этилди. Айтиш керакки, бу йилги ҳашарда юртдошларимиз ҳар қачонгидан-да фаол қатнашди. Уч кун давомида тадбирларда 14 миллион 515 минг нафардан зиёд фуқаро (шундан 10 миллион 48 минг нафардан ортиғи ёшлар) иштирок этгани фикримизни тасдиқлайди. Ҳашар кунларида Ўзбекистон маҳаллари уюшмасида Республика штаби, 14 та ҳудуд ва 208 та туман (шаҳар)да мутасадди ташкилот ва идоралар вакилларидан иборат штаблар, 9 452 та маҳаллада “еттилик” аъзолари, таълим ва тиббиёт муасссасалари, кўча (уй) бошилар ва обрў-эътиборга эга вакиллардан иборат тарғибот гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилди. Умуман олганда, уч кун давомида: 15 минг 179 гектардан ортиқ майдон, 70 минг 365 та кўча ободонлаштирилди; 13 минг 508 тоннадан зиёд чиқиндилар чиқариб ташланди; 7 минг 294 километр узунликдаги ариқ ва лотоклар тозаланди; 9 минг 948 та қабристон ва 532 та зиёратгоҳ ободонлаштирилиб, тартибга келтирилди; 40 минг 228 та болалар ва спорт майдончалари ободонлаштирилди. “Маҳалламга 10 туп дарахт — менинг туҳфам” шиори остида барча тураржой мавзелари ва маҳаллаларда иқлим шароитига мос ҳамда суғориш тизимини ҳисобга олган ҳолда дарахт кўчатлари экилди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 1 миллион 520 мингдан ортиқ манзарали ва 2 миллион 314 минг мевали дархат кўчатлар, 2 миллион 243 мингдан ортиқ гул ниҳоллари ўтқазилди. Шу билан бирга, 3 минг 546 та мевали ва манзарали “Маҳалла боғлари” ташкил этилди. Бу орқали нафақат маҳаллаларга кўркамлик, яшиллик бахш этилди, балки йиғинларнинг даромад манбаи шакллантирилди, экология тозалигига ҳисса қўшилди. Қолаверса, ҳашар кунлари аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатилди. Жумладан, 23 минг 335 та хонадоннинг томорқа ерлари тартибга келтирилди, 12 минг 553 та кам таъминланган оиланинг 214 минг квадрат метрдан ортиқ уй-жойи ҳашар йўли билан таъмирланди. Ҳашар кунлари 12 та маҳалла биноси ҳамда 19 та маиший хизмат кўрсатиш, савдо ва бошқа объектлар фойдаланишга топширилди. Шунингдек, 30 минг 602 та эҳтиёжманд оилага, шундан 10 минг 150 нафар ногиронлиги бўлган ва ёлғиз қарияларга моддий ёрдам берилди. Мазкур хайрия тадбирларига 14 миллиард 311 миллион сўмдан ортиқ, шундан 1 миллиард 751 миллион сўмдан зиёд маблағ “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан сарфланди. Ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда (таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ташкилотлар бундан мустасно) меҳнат қилаётган ходимларнинг ихтиёрий маблағлари Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси ҳисобига ўтказилиш белгиланди. Мазкур маблағлар эҳтиёжманд, меҳр-мурувватга муҳтож, боқувчисиз қолган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган шахсларнинг уй-жойларини таъмирлаш ва моддий ёрдам кўрсатишга сарфланади. Умуман олганда, умумхалқ ҳашари кўтаринки кайфиятда, уюшқоқлик билан ташкил этилди. Бу жараёнда эҳтиёжманд оилаларнинг ҳеч бири эътибордан четда қолмади. Халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат, бирдамлик, ҳамжиҳатлик фазилатлари ҳашар кунларида яна бир карра ўз тасдиғини топди.
ХУСУСИЙ-ШЕРИКЧИЛИК АСОСИДА ЯНГИ МАҲАЛЛА БИНОСИ ҚУРИЛЯПТИ. ҲОЗИРДА МАХСУС ЖИҲОЗЛАНГАН КОНТЕЙНЕРДА ФАОЛИЯТ ЮРИТЯПМИЗ.
ҚИШЛОҚДА ЯРАТИЛГАН БУ КАБИ ШАРТ-ШАРОИТ ВА ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР САМАРАСИ ЎЛАРОҚ, ҲОЗИРДА ТУРИЗМ ҚИШЛОҒИГА 1 МИНГДАН ОРТИҚ ХОРИЖИЙ ҲАМДА МАҲАЛЛИЙ САЙЁҲ ТАШРИФ БУЮРДИ.
Sign in to your account